Толибон ярашувдан бош тортди бироқ музокаралар учун эшиклар очиқ

Толибон ярашувдан бош тортди бироқ музокаралар учун эшиклар очиқ

Толибон ҳаракати етакчиси Ҳайбатулла Охунзода гуруҳнинг ўз мақсадларига эришиш учун жанговар ҳаракатларни давом эттиришини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Толибон Афғонистон ҳукуматига қарши курашда бошқа ҳеч қандай ярашувларга амал қилмайди. Бу ҳақда Al-Arabiya телеканали хабар берди. 

Шу тариқа, Охунзода Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг қисқа фурсатларда бутун мамлакат бўйлаб ўт очишни тўхтатишни эълон қилиш таклифини рад этган. Шу билан бирга, Толибон етакчиси музокаралар учун эшиклар очиқ қолдирилишини айтган. 

“Ҳеч ким биз мақсадларимизга эришишимиздан олдин биздан муқаддас урушнинг қизиб турган жангларини муздек сув билан совитишимизни ёки ўтган 40 йилдаги қурбонларимизни унутишимизни кутмаслиги керак”, деб айтган Охунзода. 

Шу билан бирга толиблар Вашингтон билан алоқани давом эттирмоқчи. АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод июнда Доҳада музокараларнинг янги раундини ўтказади.

Total Views: 597 ,

Добавить комментарий

АҚШ Киевга НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи мақомини бермоқчи

АҚШ Киевга НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи мақомини бермоқчи Америка конгресси...

Закрыть