Толибон иштирокида Москвада Афғонистон бўйича конференция бўлиб ўтади

Толибон иштирокида Москвада Афғонистон бўйича конференция бўлиб ўтади

Ўн кишидан иборат делегация 5 февраль куни Москвада бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича конференцияда иштирок этади. Бу ҳақда Толибон ҳаракати расмий вакили Забиулло Мужоҳид маълум қилди.

Мужоҳиднинг билдиришича, делегацияга Шер Муҳаммад Аббос Станикзай бошчилик қилади. 

Конференцияда Россия, Эрон, Покистон, МДҲ давлатларидаги афғон диаспоралари вакиллари ва афғонистонлик сиёсатчилар иштирок этади.

Мазкур анжуманда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва турли гуруҳлар ўртасида ўзаро келишув учун йўл очиш масалалари муҳокама қилинади.

Total Views: 435 ,

Добавить комментарий

Трамп: Ироқда биз ажойиб ва қиммат ҳарбий базани қурдик

Трамп: Ироқда биз ажойиб ва қиммат ҳарбий базани қурдик АҚШ...

Закрыть