Толибон «баҳорги ҳужумлар» бошланганини эълон қилди

Толибон "баҳорги ҳужумлар" бошланганини эълон қилди

Толибон ҳаракати "Афғонистонда ҳар йилги баҳорги ҳужумлар" бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда толиблар баёнотига асосланиб Agence France-Presse хабар берди.

"Афғонистоннинг катта қисми душмандан озод қилинган бўлса-да, хорижий истилочи кучлар ислом давлатимизга ҳарбий ва сиёсий қаршилик кўрсатишда давом этмоқда. Ҳали мақсадимизга эришмадик", дейилади баёнотда.

Толибоннинг "ҳар йилги баҳорги ҳужумлари" одатда жанговар ҳаракатларнинг бошланишини билдиради, аммо кейинги йилларда улар ва Афғонистон ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар қишда ҳам бўлиб ўтмоқда.

Қайд этиш жоиз, 14-15 апрель кунлари Қатар пойтахти Доҳада Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича иккинчи конференция ўтказилади. Унда Афғонистон ҳукумати ва толиблар вакиллари иштирок этади.

Total Views: 301 ,

Добавить комментарий

АҚШ Руминияга THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини ўрнатмоқчи

АҚШ Руминияга THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини ўрнатмоқчи АҚШ НАТОнинг...

Закрыть