Толиблар Абдурашид Дўстумнинг кортежига ҳужум қилишди

Толиблар Абдурашид Дўстумнинг кортежига ҳужум қилишди

Толибон ҳаракати Афғонистоннинг биринчи вице-президенти Абдурашид Дўстумнинг кортежига ҳужум қилишди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди. 

Ҳужум оқибатида Дўстумнинг бир нафар тансоқчиси ҳалок бўлди, икки нафари жароҳатланди. 

Телеканалнинг билдиришича, ҳужум Дўстумнинг кортежи Балх вилоятидан Жузжонга йўл олган пайтда содир этилган. Биринчи вице-президентнинг ўзи жароҳатланмагани хабар қилинмоқда.

Total Views: 278 ,

Добавить комментарий

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бир йилда 1,5 млрд. долларга кўпайди

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бир йилда 1,5 млрд. долларга кўпайди Ўзбекистон...

Закрыть