Таҳрири Шом ҳайъатидаги ақлирасо кишиларга: Қилмишларингиздан эҳтиёт бўлинг, ахир ўзингизни Умматга қарши қўйяпсиз!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Таҳрири Шом ҳайъатидаги ақлирасо кишиларга: Қилмишларингиздан эҳтиёт бўлинг, ахир ўзингизни Умматга қарши қўйяпсиз!

«Orient News» сайтининг (ҳижрий 1441 йил 10 робиул-аввал, милодий 2019 йил 7 ноябр пайшанба куни) тарқатган хабарида бундай дейилади:

«Идлиб шаҳрининг юзлаб аҳолиси пайшанба куни Таҳрири Шом томонидан бошқарилаётган «Инқоз ҳукумати»га қарши намойишлар ўтказди. Бу намойишлар Шимолий Ғарбий Идлибдаги Куфри Тахорим шаҳарчасида икки шахснинг ўлдирилиши ортидан бошланди. Намойишчилар ўзларининг шиорлари орқали «Инқоз ҳукумати» билан «Таҳрири Шом»нинг шаҳар аҳолисига қарши, айниқса, Куфри Тахоримдагиларга қарши содир этган қилмишлари учун ағдарилишга маҳкум эканликларини таъкидладилар. Маълумки, сал илгарироқ Таҳрири Шом Идлиб яқинидаги Куфри Тахорим шаҳрига бостириб кириш мақсадида шаҳарни бомбардимон қилиб, икки кишини ҳалок қилган ва бир неча кишини яралаган эди. Куфри Тахорим шаҳри аҳолиси намойишга чиқиб, шундоқ ҳам нарх-наволар кўтарилаётган ва ресурслар етишмаётган бир пайтда, қонунбузарлик ишларини тўхтатишни ҳамда қўл остидаги «Инқоз ҳукумати» орқали акциз солиғи солишни бас қилишни Таҳрири Шомдан талаб қилган эдилар».

Роя газетаси шарҳи:

Таҳрири Шом ҳайъатидаги ақлирасо кишиларга: Қилмишларингиздан эҳтиёт бўлинг! Ахир, сиз одамларнинг елкасига миниб олган хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашингиз билан ҳамда озод этилган минтақалар аҳолисини иқтисодий жиҳатдан танг аҳволга солиб қўйган ва турмуш тарзларини бузаётган Инқоз ҳукуматини қўллаб-қувватлашингиз билан ўзингизни Умматга қарши қўйяпсиз! Бас, Уммат билан қонли қаршилик йўлига ўтманг. Чунки у буни ҳаргиз унутмайди. Билингки, Туркия сизни қўллаб-қувватлашда давом этмайди. Ақлингизни ишлатинг, ахир, анави етакчиларингиз Туркия ва унинг назорат пунктларидаги соқчилари билан алоқа боғлаш орқали сизни қаерга олиб келди?! Куфри Тахоримга америкаликлар кириб келиб, одамлар устидан ҳукмронлик ўрнатиш учун ўз кучларини шаҳарнинг кириш-чиқиш ерларига жойлаштирди. Аммо сизнинг ҳарбий колоннангиз ўша пайтда Бришиядан ғойиб бўлиб қолди… Уммат ҳозир бундан ҳайрон  бўляпти! Одамлар сизнинг акциз солиқларингиз ва Ислом аҳкомларини бузаётганингиздан зада бўлди. Бас, эҳтиёт бўлинг. Аллоҳга қасамки, агар бу сафарги қилмишларингизни бемалол тугатиб олсангиз, келаси қилмишларингизда сизни ҳеч ким қутқаролмайди. Ахир, етакчиларингиз сизни Шом тупроғи душманига айлантиришяпти. Эй ақлирасо кишилар ва уларнинг ортида турган ҳарбийлар, унутманг, бу жанг сизнинг жангингиз эмас… Шунинг учун бу дунё ва охиратингизни қўлдан бой бериб қўйишдан сақланинг. Танг аҳволда қолган минтақаларни сиз озод этилган минтақа, деб атаётган экансиз, бугунги кунда масала айни минтақаларни назорат қилиш масаласи эмас. Йўқ, ҳозир олдимизда одамлардан зулмни кўтариш ва қонхўр режимга қарши ҳақиқий жангларни очиш масаласи турибди. Зора, шу орқали Роббимизни рози қилсак, халқ қўллаб-қувватловига, атрофимизга жипслашишига эришсак.

Сўзимиз ниҳоясида Куфри Тахоримдаги Уммат фарзандлари ва ақлирасо кишиларига айтар сўзимиз: Сизнинг куч-қудратингиз тинч ҳаракатингизда ва тортиб олинган ҳукмронлигингизни қайтариб олишдадир. Бас, шундай экан, фитна жарчиларининг сизни қон тўкиш ўйинига тортишларига йўл берманг. Туркиянинг эскию янги малайларидан сақланинг. Чунки сизга зарбалар ўшалар қўли билан етади, бугун бўлмаса-эртага шундай бўлади. Шу боис, турк режимига ҳаракатингизни жиловлаб олишига қўйиб берманг, қўзғолонингизни ўзгармас мақсадларини аниқлаб олинг, уни ҳар турли жосуслардан сақланг.

Роя газетасининг 2019 йил 13 ноябр чоршанба кунги 260-сонидан

Total Views: 91 ,

Добавить комментарий