Сурияга Россиянинг 300 га яқин ҳарбий полициячиси келди

Сурияга Россиянинг 300 га яқин ҳарбий полициячиси келди

Сурияга Россиянинг 300 га яқин яқин ҳарбий полициячиси келди, улар Туркия чегарасидан курд отрядларини олиб кетишда ёрдам беради. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди.  

Аввалроқ мудофаа вазирлигидаги манба Сурияга янги вазифалар пайдо бўлгани сабабли яна 276 нафар ҳарбий полициячи ва 33 та техника бирлиги ташланишини маълум қилган. Сурияга Чеченистондан бўлинма йўлланган.

Полициячилар аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ва тартибни сақлаш, патруллаш ва “курд мудофаа отрядлари бўлинмалари ва уларнинг қуролларини Сурия-Туркия чегарасидан 30 км нарига олиб кетишда кўмак кўрсатиш” билан шуғулланади.

Таъкидланишича, Сурияга энг катта тайёргарликка ва бундай амалиётларда иштирок этиш тажрибасига эга ҳарбийлар жўнатилган.

Total Views: 163 ,

Добавить комментарий

Туркия Европарламентнинг Анқарага қарши санкциялар тўғрисидаги резолюциясини танқид қилди

Туркия Европарламентнинг Анқарага қарши санкциялар тўғрисидаги резолюциясини танқид қилди Туркия...

Закрыть