Сурияга 600 га яқин АҚШ ҳарбийлари етиб келди

Сурияга 600 га яқин АҚШ ҳарбийлари етиб келди

Суриянинг Фурот дарёсидан шарқда жойлашган икки ҳарбий ҳаво кучлари базасига 600га яқин АҚШ армияси ҳарбийлари етиб келган, дея хабар беради «ТАСС».

Ҳарбийлар Алеппо провинциясининг Ҳароб ишқ ва Саррин вилоятлари базаларида жойлашиб, улар АҚШ ҳарбийларини Суриядан олиб чиқиш учун асосий нуқталардан бири бўлади. Ҳасеке вилоятида яна иккита база оғир қуролларни олиш чиқиш учун сафарбар этилади.

Етиб келган 600 кишидан иборат контингент Вашингтон ўз қўшинларини ушбу мамлакатдан хавфсиз олиб чиқиб кетиши учун йўналтирилган.

АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядан қўшинларини олиб чиқиш қарорини ўтган йилнинг 19 декабрь куни эълон қилган. Икки мингдан зиёд ҳарбийларни олиб чиқиш учун 60 дан 100 кунгача вақт талаб этилиши мумкин.

Total Views: 545 ,

Добавить комментарий

Сурияда иттифоқдош кучлар ўртасида тўқнашув чиқди

Сурияда иттифоқдош кучлар ўртасида тўқнашув чиқди Сурияда Башар Асаднинг Россия...

Закрыть