Суриядаги ҳарбий операция сабаб Эрдўғаннинг рейтинги кўтарилди

Суриядаги ҳарбий операция сабаб Эрдўғаннинг рейтинги кўтарилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг рейтинги Сурия шимоли-шарқида «Тинчлик булоғи» ҳарбий операцияси сабаб кўтарилган. Metropoll тадқиқотлар компанияси томонидан ўтказилган сўровнома ушбу маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Ҳарбий ҳаракатлар бошланиши эълон қилганидан кейин Туркия етакчисининг рейтинги 3,7 фоиз поғонага кўтарилган ва 48 га етган. Бу Эрдўған 2018 йил июнида президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан кейин қайд этилган рейтингдан кейинги энг юқори кўрсаткич.

2018 йилда турк лирасининг курси 30 фоизга пастлагани ва мамлакатда иқтисодий инқироз кузатилгани туфайли Эрдўғаннинг обрўси тушиб кетганди. Мамлакатда инфляция ўсган ва ишсизлар сони кўпайганди.

Total Views: 119 ,

Добавить комментарий

Туркманистонда дўкондан озиқ-овқат харид қилмоқчи бўлганлардан оилавий маълумотнома талаб қилинмоқда

Туркманистонда дўкондан озиқ-овқат харид қилмоқчи бўлганлардан оилавий маълумотнома талаб қилинмоқда...

Закрыть