Сурияда қўшма операция ўтказиш учун Туркияга АҚШ ҳарбийлари келди

Сурияда қўшма операция ўтказиш учун Туркияга АҚШ ҳарбийлари келди

Туркия мудофаа вазирлиги Шонлиурфа вилоятига олти нафар америкалик ҳарбий келганини тасдиқлади. Улар Қўшма операциялар ва Сурия шимолидаги режалаштирилаётган хавфсизлик ҳудуди бўйича координацион марказда иш олиб боришади.

Бир оз аввал Haberturk телеканали Шонлиурфага 90 нафар америкалик ҳарбий келганини хабар қилганди.

"АҚШ билан ҳамкорликда Қўшма операциялар ва Сурия шимолидаги режалаштирилаётган хавфсизлик ҳудуди бўйича координацион марказ ташкил этиш ишлари бошланди. Дастлабки тайёргарлик доирасида Шонлиурфага олти кишидан иборат АҚШ делегацияси ташриф буюрди. Марказ яқин кунларда иш бошлаши режалаштирилган", — дейилади мудофаа вазирлиги хабарида.

Аввалроқ Анқарада Сурия шимолида хавфсизлик ҳудуди ташкил этиш бўйича Туркия-АҚШ музокаралари якунига етганди. 

Total Views: 359 ,

Добавить комментарий

АҚШ идораларига Huawei ва ZTE маҳсулотларидан фойдаланишлик тақиқланди

АҚШ идораларига Huawei ва ZTE маҳсулотларидан фойдаланишлик тақиқланди 13 августдан...

Закрыть