Сурия ҳарбийлари шимолдаги муҳим йўлларни назоратга олди

Сурия ҳарбийлари шимолдаги муҳим йўлларни назоратга олди

Сурия президенти Башар Асад кучлари мамлакат шимолида, Идлиб вилояти ҳудудида қаршилик кўрсатишда давом этаётган мухолифат кучлари устига юриш бошлаган. Ўтган йилнинг декабридан буён ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган ҳудудда тинч аҳоли вакиллари бўлган 700 мингга яқин киши ўз бошпаналарини тарк этишга мажбур бўлган.

Ҳукумат ҳарбийларининг шимол томон ҳаракатланиши давомида Идлибда яшайдиган 3 миллионга яқин киши шимолга, Туркия чегаралари томон қочишига сабаб бўлмоқда.

Дамашқ, Ҳомс, Ҳама ва Ҳалабни ўзаро боғлайдиган М5 автомагистралини қўлга олиш — Асад армияси бир неча йилдан буён ҳаракат қилиб келаётган асосий вазифа эди. Бу муҳим трасса мамлакат транспорт тизимининг асоси ҳисобланади. 474 км узунликдаги йўллар жанубда Иордания билан чегарадан бошланиб пойтахт Дамашқ орқали ўтади ва шимолга, Суриянинг иккинчи йирик шаҳри Ҳалабга элтади.

Total Views: 891 ,

Добавить комментарий

Америкаликларнинг кредитлар бўйича умумий қарздорлиги рекорд даражага етди

Америкаликларнинг кредитлар бўйича умумий қарздорлиги рекорд даражага етди 2019 йилда...

Закрыть