Султон Абдулҳамид иккинчининг тарихи шонли бўлиб, у киши ўз даврининг пешвоси бўлган

Султон Абдулҳамид иккинчининг тарихи шонли бўлиб, у киши ўз даврининг пешвоси бўлган

«Ҳар бир жойдаги бошқа мусулмонлар билан алоқамизни мустаҳкамламоғимиз, бир-биримизга яна-да кўпроқ яқин бўлмоғимиз лозим. Шундай бирлик бўлмаса, келажакка умид йўқ. Ҳозирча бу бирлик вақти келмади. Бироқ шундай кун келадики, барча мусулмонлар бирлашадилар, бир бўлиб уйғонадилар, бир эр киши мисол тик туриб, куфрга тобелик кишанларини парчалайдилар».

Султон Абдулҳамид II сўзларидан

Биз қуйида шарафли тарихи турли хил сохталаштириш, ёлғон ва туҳматларга учраган бир эр киши тарихини баён қиламиз. Токи, Ислом Уммати фарзандлари буюк халифалари тарихлари қанчалар тил бириктирувга нишон бўлганига гувоҳ бўлсинлар. Шунинг учун мусулмонлар бугунги кунимизда ўзларининг улуғвор тарихларига қайта назар солишга ҳамда туҳмат ва ёлғон ахлатларидан уни тозалашга жуда муҳтождирлар. Чунки бу ахлатларни кофир Ғарб ва унга малай бўлган ҳукмдорларимиз мусулмон фарзандларига тиқиштириб келишди, уларга тарғиб қилиб, мияларига қуйишди.

Таваллуди ва ўсиб улғайиши:

Султон Абдулҳамид II ҳижрий 1258 йил 16 шаъбон, милодий 1842 йил 21 сентябрда таваллуд топди. Султон Абдулмажид Iнинг ўғли бўлмиш султон Абдулҳамид султонлар саройида таълим олди ва форс, араб тилларини пухта ўзлаштирди. Шу билан бирга, тарихни ўрганиб, адабиётга муҳаббат қўйди. Баъзан Усмоний туркий тилда шеър ёзди. Қуролдан фойдаланишни машқ қилди, айниқса, қилични жуда яхши ишлата билди. Тўппончадан мўлжални уришга моҳир эди. Халқаро сиёсатга аҳамият қаратар, юртининг халқаро сиёсатдаги ўрнини ғоят эътибор ва ўхшаши йўқ диққат-эътибор билан кузатиб борар эди.

Абдулҳамид мусулмонларнинг юзта халифасидан кейин иккинчи халифа ҳамда Усмоний давлат султонларининг ўттиз тўртинчиси ҳисобланади. У киши ҳам халифалик, ҳам султонликни жамлаган Усмонийлар оиласи султонларининг йигирма олтинчиси, амалий султонликка эга бўлганларнинг эса, охиргиси эди. Унинг ҳокимияти ўттиз йилдан зиёд давр ҳукм сурди.

Халифалик мансабини эгаллаши:

Султонимиз ҳокимиятга ҳижрий 1293 йил, милодий 1876 йилда ўтирди. У пайт давлат анархияга тўла бўлиб, ички ва ташқи жиҳатдан ғоят ёмон, беқарор аҳволда эди. Гап шундаки, милодий 1840 йил Лондон келишуви Миср ҳокими Франция малайи Муҳаммад Али пошонинг очкўзликларига чек қўйган ҳамда 1846 ва 1858 йилларда аланга олган Қрим уруши бир неча келишувларни келтириб чиқарган эди. Мана шу ижобий ишлардан сўнг Европа Усмоний давлат ишларига ҳар қачонгидан кўпроқ аралашадиган бўлди, унга айрим Исломга зид қонунларни зўрлаб ўтказди, Европа консулликлари заҳарли фикрларни тарқата бошлади, миссионерлик мактаблари ўз талабаларини Усмоний давлат фуқаролари орасидаги низони яна-да кучайтиришга сафарбар қила бошлади. Натижада, бир неча ички фитналар қўзғатилди, ташқаридан туриб баъзи курашларга олов ёқилди. Европа давлатларига малайлик қилаётган йирик зиёлилар ва давлат мулозимлари Европа конституцияларидан олинган конституция татбиқ қилинишини талаб қиладиган бўлишди. Улар Франция қўзғолони мафкураларидан ва баъзи Европа давлатлари тузумларидан таъсирланиб, Усмоний давлатдаги заифлик сабаби унинг шаръий аҳкомларни татбиқ қилаётганидадир, деб ҳисоблашди. Аввал Рашид пошо, кейин Мидҳат пошо бошчилигидаги катта-катта мулозимлар диллари давлат тузумига тажовуз қилиш, унинг султонларини таҳқирлаш билан тўлди. Натижада, Мидҳат пошо уюштирган фитна орқали султон Абдулазиз суиқасд қурбони бўлди. Мурод V султонликка ўтириши билан уч ойдаёқ бўшатилди. Ана шунда султонликка Абдулҳамид ўтирди. Мидҳат пошо етакчилигида Ғарб конституцисини татбиқ қилишни талаб қилаётганлар сони кўпайди, султон Абдулҳамид олдида бундай бўрон олдида эгилиш ва улар талаб қилаётган конституцияни татбиқ қилишдан бошқа йўл қолмади. Бироқ орадан бир йил ўтиб, зудлик билан султон бундай ғайриилоҳий дастурни бекор қилди ва яна ҳаётий ишларни фақат исломий шариат бошқарадиган бўлди. Кейин бу ғарбпараст малайларни таъсирли ерлардан узоқлаштириб, катталари Мидҳат пошони Ҳижозга сургун қилди, пошо ўша ерда вафот этди.

Лекин Европа давлатлари султон Абдулҳамидни тинч нафас олишга қўймади. Ҳеч қанча вақт ўтмай, мазкур ғарбпараст мулозимларнинг қолган-қутган тарафдорларининг гижгижлови билан Россия ва Усмоний давлат ўртасида уруш аланга олди. Усмонийлар Болқон ва Шарқий Онадўлида улкан ғалабаларни қўлга киритган бўлсалар-да, бироқ руслар ҳамда Болқоннинг насроний халқлари ва айрим Европа давлатлари бу давлатга қарши кўппаклардек ёпирилди… Руслар билан қўзғолончилар Усмоний давлатни мағлуб қилишга муваффақ бўлишди, оқибатда Россия Болқоннинг катта қисмини ва Усмоний давлатинг баъзи шарқий қисмини босиб олди. Бу эса, машъум Сан-Стефано шартномаси имзоланишига олиб келди. Султон Абдулҳамид Усмоний давлат вакиллиги раиси олиб келган айни шартнома бандини ўқигач, йиртиб ташлади ва шартномага 1878 йил Берлин конференциясида ўзгартиш киритилди. Ҳақиқатдан ҳам, айни уруш ортидан Усмоний давлат Болқонни бой берди. Европа давлатларининг нақадар паст ва ҳасис эканлиги, Усмоний давлатга нисбатан ёмон ниятдалиги, уни йўқ қилиш учун барча бойликларини ташиб кетиш мақсадида экани Султон Абдулҳамидга ойдинлашди. Масалан, Европа Босния ва Герцеговинани олган бўлса, Россия Усмоний давлат ва унинг Болқони шарқидаги баъзи ерларни олди. Кейин Британия Кипр оролини олди. 1881 йил Франция Тунисни, 1882 йил Британия Мисрни олди. Кейин Британия айрим араб оролларини олиб, Басрага жуда яқин келди. Саудиянинг Асир шаҳри билан Ямандаги баъзи машойихлар Усмоний давлатга исён қила бошлашди. Давлат улкан қарзи туфайли жуда оғир аҳволда қолди ва баъзи Европа давлатларга имтиёзлар беришга мажбур бўлди.

Султон Абдулҳамид бу хавфни англади ва бутун куч-ғайратини давлатни ислоҳ қилишга сарфлади. Биринчи ишни давлат фуқаролари орасида бирлик пайдо қилишдан бошлади, сўнг араб тилини давлатнинг расмий тилига айлантиришга ҳаракат қилди. Бироқ – минг афсуски – давлатдаги катта мулозимлар ва уламоларнинг қаттиқ эътирозига учради ва бу фикридан воз кечишга мажбур бўлди. Кейин фуқарога яқин бўлди ва курдларни ҳимоя қилишга киришди, чунки уларнинг хавфсизлиги бутунлай бузилган эди. Шунингдек, давлат фуқаролари орасида ҳамда бошқа исломий юртлар аҳли орасида Халифаликни ҳурмат қилиш мафкурасини кенг ёйди. Натижада, ер юзини мағрибу машриқидаги мусулмон халқлар Халифалик шаръий ҳукмдир, мусулмонлар зиммасига халифага итоат қилиш ва насиҳат қилиш тушади, деб биладиган бўлдилар. Кейин султон барча мусулмонларни калималарини бир қилишга, сафларини баробар қилиб, Европадаги мустамлакачи тўймас давлатларга қарши туришга рағбатлантирди. Армияга келсак, султон уларни Германия ҳарбийлари қўлида замонавий ҳарбий машқлар ўргатиш орқали уларнинг ҳарбий ҳолатини жуда пухта тайёрлари. Шунингдек, Абдулҳамид султон Усмоний ҳарбий денгиз флотини ҳам дунёда иккинчи ўринни эгалловчи флотга айлантирди, биринчи ўринда инглиз флоти турар эди. Султон Абдулҳамид илмнинг нақадар муҳимлигини яхши биларди. Шу боис жуда кўп мадрасалар, олий ўқув юртлари ва ҳарбий билим юртлари очди. Давлатни оёқ-қўллини фалаж қилган ва иродасини тортиб олган давлат қарзларига келсак, султон улардан қутулиш схемасини ишлаб чиқди ва бир неча йил ўтиб-ўтмаёқ давлат қарзини тўртдан уч қисмини узишга муваффақ бўлди, буни душманлари ҳам эътироф этди, ҳайрон қолишди. Султон давлат тараққиётга эришиши ва ўзининг чор атрофини назорат қилиши учун транспорт масаласининг нақадар муҳим эканини яхши тушунарди. Шу сабабдан буюк темир йўл линияси лойиҳасини бунёд этди. Истанбул-Басра линияси лойиҳаси  билан Ҳизож темир йўл лойиҳаси ушбу муваффақиятли лойиҳаларга ажойиб мисол бўлади. Дарҳақиқат, султон роҳимаҳуллоҳ Истанбулни Санъо билан боғлашни истарди. Унинг даврида Истанбулдан Мадинаи Мунавварагача темир йўл линияси қуриб битказилди. Аммо минг афсуски, бу линия фақат бир неча йил ишлади, холос. Чунки Британия ва унинг «Катта араб қўзғолони» аъзоларидан иборат малайлари ёрдамида зудлик билан бу темир йўли бузиб ташланди ва ҳатто ҳалигача у ишламай турибди. Чунки инглизлар ва уларнинг малайлари Усмоний Халифалик давлати ишга туширган темир йўлни ҳатто тилга олинишини ҳам исташмайди.

Султон Абдулҳамиднинг ишдан олиниши:

Қуйида шайхул Ислом Муҳаммад Зиёуддин афанди томонидан имзоланган ва «Мажлиси мабусон» бир овоздан рози бўлган иккиюзламачилик фатвоси матни:

«Савол: Қачонки мусулмонларнинг бирор имомининг одати шаръий китобларни ёпиб қўйиб, улардан муҳим шаръий масалаларни олишни ва уларни жамлашни тўхтатиш, Байтулмолни исроф қилиш ва беҳуда совуриш, шаръий қонун-қоидаларга зид келишувларни имзолаш, фуқароларни ҳеч бир шаръий сабабсиз ўлдириш, қамоққа ташлаш ва сургун қилиш ҳамда бошқа зулмлардан иборат бўлиб қолса, сўнг ўз хатосини қайта қилмасликка қасам ичиб, сўнг қасамини бузса ва барча мусулмонлар вазиятини издан чиқарувчи фитналарни аланга олдиришга зўр бериб ҳаракат қилса, барча мусулмон қитъалардан бундай кимсани тахтдан ағдарилган, деб ҳисобловчи қатор норозиликлар сезилса ҳамда унинг тахтда қолишида аниқ зарар, тахтдан олинишида эса фойда кўринса, бас, аҳли ҳал вал ақд ва иш эгалари томонидан бундай раҳбарга Халифалик ва Султонлик тахтидан воз кечиши ёки олиб ташланиши таклиф қилинадими?

Жавоб: Ҳа».

Демак, султон Абдулҳамид роҳимаҳуллоҳнинг хотира дафтаридаги мана бу сўзлардан ҳам ажабланмасак бўлади: «Тахтдан ағдарилганимдан бошлаб то шу кунгача менга қарши қатор мақолалар, қатор китоблар ёзишди, барчаларининг қаламидан қон томмоқда. Ваҳоланки, уларнинг аксарини мен қилган эмасман».

Шунинг учун мусулмонлар ўз тарихларига қайта мурожаат қилишга ва уларни ёлғонлардан тозалашга бугунги кунда жуда муҳтож. Зеро, бу ёлғонлар кофир Ғарб ва унинг малайлари томонидан мусулмон фарзандлар мияларига қуйилди.

Султон эгаллаган шарафли позициялар:

Яҳудийларнинг вужуд тиклаш лойиҳаларига нисбатан позицияси:

Султон Абдулҳамид – Аллоҳ рози бўлсин – яҳудийларнинг Фаластин заминида ўзларига вужуд тиклаш лойиҳаларини ғоят юксак савия ва онг билан тушунган ҳамда бунга нисбатан ажойиб позицияда турган. Ким султонимизнинг тарихини тадаббур билан ўқиса, унинг қанчалар онгли раҳбар ва қанчалар холис инсон бўлганини англаб етади. Шу билан бирга, султоннинг нақадар Ислом заминини ғаюр-қизғанадиган зотлигига ҳам амин бўлади! Йирик куфр давлатлари билан улар ясаган дўнма яҳудийлари, Турк қизлари жамиятлари, Араб қизлари жамиятларининг раҳбар малайлари ўртасидаги тил бириктирувларни ўрганган киши шуни ҳам тушуниб етадики, дўнма яҳудийлари жуда паст, разил ва хор кимсалар эди, ҳатто милодий 1492 йилда Испанияни эгаллаб олган Европа ҳам бу яҳудийларга ватан беришдан бош тортган… Аммо дўнма яҳудийлари Усмоний давлатнинг меҳр юрагидан, мусулмонларнинг иссиқ бағридан жой топиб, фақат ушбу давлатдагина яшай олишди. Чунки Усмоний Халифаликда мусулмонлар яҳудийларга қон тўкишни ҳаром қилган ва ҳар бир инсон жонини қадрлайдиган Ислом аҳкомлари бўйича муомала кўрсатдилар. Бироқ шунча яхшиликдан кейин ҳам бу иккиюзламачи яҳудийлар кофир Европа давлатлари чақириғини қабул қилишди. Мана шу давлатлар уларни таҳқирлашганига, таъқиб остига олиб, Европадан қувиб чиқаришганига қарамай, уларнинг Усмоний давлатга қарши тил бириктирув чақириғига биринчилардан бўлиб лаббай дейишди. Шунингдек, айнан мана шу дўнма яҳудийлари Усмоний давлатни парчалашни ғоя қилиб олган массон ва бошқа жамиятларни тузишди. Биринчи бу яҳудийларга Фаластинда ватан қуришни Наполеон Бонапарт таклиф қилган эди. Аммо улар таклифни ижро этишга тайёр эмасдилар. Кейин улардан Европа давлатлари айниқса, Британия Ислом давлатига қарши фойдаланди. Зеро, бу яҳудийлар ўз ғаразлари йўлида ҳар қандай услуб ва воситани хусусан, макр ва пасткашликни қўллашдан тап тортишмади. Вақт ўтиб, бу нопок кимсалар Усмоний давлатдаги кўплаб катта мулозим ва ҳарбий зобитларни, айниқса, хорижда таҳсил олганларни давлатга қарши фитна қилиш учун ўзларининг мазкур жамиятларига аъзо қилишга кўндиришга муваффақ бўлишди.

Хўш, ўшанда давлат нима қилди?

Усмоний давлат бу мулозимларни таъқиб остига ола бошлади ва баъзи фикрий даъволарини йўққа чиқарди. Лекин давлат қўлида уларни қоралаш учун етарли далиллар йўқ эди. Чунки биз мусулмонлар бирорта ҳам жиноятчини далил-исботсиз жазога тортмаймиз. Бу яҳудийлар эса, ёрдамчилари ва европалик хўжайинлари билан биргаликда фитна тўрини тўқишни қўйишмади. Ниҳоят, Теодор Герцлнинг Фаластинда бир яҳудийлар давлати қуриш даъвати намоён бўлди. Герцлни бунга Британия ундади, чунки бу инглизларнинг минтақани назорат қилишлари ва денгиз бўйлаб алоқа ўрнатишлари учун ҳаётий муҳим бўлган Сувайш каналини ҳимоя қилишларига ҳамда алалоқибат Усмоний давлатни ағдаришларига хизмат қилар эди. Султон Абдулҳамид Усмоний давлатдаги баъзи нуфузли шахслар босимига ҳам, Германия императори Вильгельм IIнинг босимларига ҳам, Британия босимларига ҳам бўйсунмади…  Герцл султон билан учрашишга кўп уринди, муваффақ бўлолмади, фақат учинчи уринишдан кейингина учрашди. Султон Герцлнинг қандай нияти борлигини билишни истади ва ичидаги режасини айтсин деб қўйиб берди. Аммо ичидаги режасига рози бўлмади. Чунки Герцлнинг мақсади Усмоний давлатдан Фаластинни яҳудийларга мулк қилиб берилишидан иборат эди. Герцл агар султон рози бўлган тақдирда, кишини ром этадиган нарсаларни таклиф қилди. Жумладан, Европанинг арманларни қўллаб-қувватлашдан воз кечиши, Усмоний давлат қарзларининг катта қисмини тўлаш, қудратли Усмоний флот иншо этишда қўллаб-қувватлаш, ҳатто пора сифатида йирик миқдорда пул бериш… каби. Эй инсонлар, қулоқ солинг султонимизнинг Герцлнинг дўсти Поланскига қилган жавобига: «Дўстингиз Герцлга насиҳат қилиб қўйинг, бу мавзуга қайтиб қадам босмасин. Чунки мен муқаддас заминларимиздан бир қаричидан ҳам воз кечолмайман. Чунки улар менинг мулким эмас, балки халқим мулкидир. Боболарим бу замин учун жанг қилиб, уни ўз қонлари билан суғорганлар. Бас, яҳудийлар ўз миллионларини ўзларига сақлаб қўйишсин. Қачон давлатим парчаланса, Фаластинни бекорга олишлари мумкин. Бироқ парчалашни бизнинг танамиздан бошласинлар ва мен жоним бўғзимга келганда ҳам танамни парчаланишига асло йўл қўймайман».

Мана сизларга султонимиз позицияси. Бу сизнинг халифангиз эгаллаган позиция. Унинг улуғвор принципли позицияси билан Уммат бошидаги бугунги рувайбизалар позициясини солиштириб кўринг. Ахир, улар мустамлакачи хўжайинларига қуллик қилиб, қўриқчилик кўрсатиб, мусулмонлар бошқаруви тизгинини ўшаларга топширишди. Улар айтган «турк султон»нинг позицияси билан ўзини араблар зулфи, деб баҳоловчилар, ўзини фаластинликман, дея даъво қилувчилар ўртасини солиштириб қўринг. Ахир бу Фаластиннинг сохта режимидаги разил пасткаш ювиндихўрлар Фаластиндан, Фаластиннинг ҳамма еридан душманлар ҳисобига воз кечиб юборишди. Бу билан ҳам кифояланмай, балки душманлар хандағига ўтиб олиб, даъват етказаётган кишиларни ҳамда яҳудийларга қарши жиҳод қилаётганларни қувғин остига олишни, ўлдиришни, юртдан қувиб чиқаришни ва Америка каби кофир давлатларга топширишни бошлашди. Ўзларича бундай қабиҳ қилмишларимиз билан хўжайинларимиз кўнглини оламиз, деб ўйлашяпти. Лекин қул – барибир, қул. Бас, қуриб кетсин бундай кимсалар. Чунки улар Уммат учун ор-уятдирлар. Улар ўзларига бизнинг исмларимизни қўйишаётганидан ва бизнинг тилимизда сўзлашаётганидан биз хижолатдамиз.

Келинг, султонимизга қайтайлик. Хўш, айни лойиҳага қарши туриш учун у нима қилиши мумкин?

У мана бундай қилди:

1 – Ўзининг тўғридан-тўғри бьюросидаги байроққа Қуддус байроғини қўшиб қўйди. Қуддусга бевосита султонга итоат қилувчи бир волий тайинлади. Буни у Қуддус ва унинг атрофини эътиборсизликдан қўриш, яҳудийлар ва йирик давлатларнинг Қуддус волийсига бўлган авраш-фитналарини пучга чиқариш учун шундай қилди.

2 – Фаластиндаги яҳудийларни кузатишни кучайтирди ва кофир давлатлардан келган яҳудийларни Фаластинда бир ойдан зиёд туришларини тақиқлади.

3 – Фаластин ерини тўртта Усмоний вилоятга бўлди: бир қисмини, яъни, Қуддус ва атрофини султон назоратига қўшди, иккинчи қисмини Дамашқ волийлигига қўшди, учинчи қисмини Байрут волийлигига қўшди, тўртинчи қисмини Сайдо волийлигига қўшди.

Кофир давлатлар нима қилди? Усмоний давлатга қарши тил бириктирувларини яна-да оширишди, султон Абдулҳамидни тахтдан ағдаришга аҳд қилиб, уни ушбу давлатдаги ўз очкўзликларини қондиришларига тўсиқ, деб билишди. Британиянинг ўша пайт (1907 йил)даги ташқи ишлар вазири Кэмпбелл-Баннерман раислигида йирик давлатлар конференцияси ўтказилди ва унда Усмоний давлатни бўлиб олишга қарор қилишди. Тез орада Усмоний давлат тепасига Бирлик ва Тараққиёт партиясини олиб чиқишга ва у орқали 1909 йилда султон Абдулҳамидни тахтан бўшатишга муваффақ бўлишди. Унинг ўрнига тахтга акаси Муҳаммад Рашодни ўтқазишди. Муҳаммад Рашод бошқарувни эплай олмас, фақат номигагина султон бўлиб турарди. Кўп ўтмай Биринчи Жаҳон уруши бошланди. Ҳеч қандай алоқаси ҳам, фойдаси ҳам бўлмаган бу урушга Усмоний давлат ҳам кириб, Германия билан Австрия тарафида жанг қилди ва мағлуб бўлди. Кейин ғолиб давлатлар ўртасида Сайкс-Пико шартномасида Усмоний давлат бўлишиб олинди. Британия Мустафо Камолни етиштириб чиқариб, у орқали сохта ғалабалар ясади, бу кимсага Халифаликни йўқ қилиш ва Туркияда Исломнинг изини ҳам қолдирмай ўчириш, Усмоний давлатнинг – Онадўлидан ташқари – барча ерлар мулкчилигини душманга воз кечиш вазифасини топширди. 1924 йил Халифалик бутунлай йўқ қилинди ва Туркия республикаси, деган нарса ташкил топди. Бу – Ислом ва мусулмонларни қаттиқ ёмон кўрувчи бир илмоний республика эди.

Усмоний давлатнинг Биринчи Жаҳон урушида қатнашишга нисбатан султон Абдулҳамид позицияси:

Абдулҳамид тахтдан бўшатилганидан сўнг Биринчи Жаҳон урушидан олдин унинг олдига Бирлик ва Тараққиёт партияси ҳукумати арконларидан бири Анвар пошо келди. Абдулҳамид унга насиҳат қилиб, давлатнинг бу урушда асло қатнашмаслиги кераклигини уқтирди. Ўзининг бутун ҳаёти давомида Европа давлатлари ўртасида катта бир уруш чиқишидан ва уларнинг бир-бирларини парчалашларидан манфаатдор бўлганини, Усмоний давлатни эса урушдан узоқ тутганини, бу вақт давомида давлат қаддини ростлаб олиб, ёшларини қайта тарбиялаб етиштирганини пошога маълум қилди. Лекин айни партия орасидаги инглизпараст малайлар бунга рози бўлмади, давлатни парчалашдан бошқа нарсага ярашмади… Аллоҳнинг қазоси билан душманлар истаган нарса амалга ошди.

Абдулҳамиднинг Истанбулдан чиқиб кетишга нисбатан позицияси:

1918 йил Биринчи Жаҳон уруши оқибатлари аён бўлгандан сўнг қамоқда Абдулҳамидни яна Анвар пошо зиёрат қилди. Султонга Бирлик ва Тараққиёт партиясининг Истанбулдан чиқиб кетишга қарор қилганини билдирди. Султон унга бундай деди: «Бирликчи дўстларингизга айтинг, уларга Аллоҳга онт ичиб айтаманки, Истанбулдан зинҳор чиқа кўрмасинлар. Чунки биз Византия императорлигининг охири Константин XIдан қудрат ва шижоат жиҳатидан кам эмасмиз. Зотан, бизга қарши жанг қилган, аммо – Аллоҳ рози бўлсин – Муҳаммад Фотиҳ Константинополни фатҳ қилганида 1453 йилда қақшатқич мағлубиятга учраган мана шу императорлик бўлади».

Султон Абдулҳамид вафоти:

Султонимиз қамоқда бўлишларига қарамай, улуғвор, мағрур ва мулоҳазали позицияни намойиш қилганидан сўнг, 1918 йил Аллоҳ Таоло уни Ўз даргоҳига чақириш неъмати билан сийлади. Аллоҳ султонимизга инглизлар, уларнинг иттифоқчилари ва малай ифлос Мустафо Камоллар томонидан дунёнинг энг катта юрти бўлмиш Халифалик пойтахтида бузғунчилик қилинганини кўрсатмади.

Султон Абдулҳамид роҳимаҳуллоҳ ҳақида айтилган фикрлар:

1 – «Тарихда Абдулҳамид II туҳматларга учраган буюк шахсдир». (Турк ёзувчиси).

2 – «Аллоҳ раҳмати Абдулҳамид вазирлар, ёрдамчилар ва халқ даражасидаги инсон эмас эди. Ўзидаги қобилият, донолик, сиёсийлик ва узоқни кўра билишлиги билан у ўз замонасидан илғорлаб кетганди. Давлатлар билан бир ўзи усталик билан муомала қилиб, бир асрнинг учдан бир қисми мобайнида давлатнинг қулашини кечиктириб келди. (Университет профессори ва ёзувчи Саид Афғоний).

3 – «Эй буюк султон! Биз сизга ҳеч уялмай шунча туҳматлар қилдик». (Бирлик ва Тараққиёт партиясидаги энг йирик муфаккир доктор Ризо Тавфиқ).

4 – «Эй Жамол, мусибатимиз қаерда биласанми? Биз инқилоб қилдигу, бироқ буни ўзимиз сионистлар қўлида қўғирчоқ бўлган ҳолда қилдик, англаб етмадик, аҳмоқ эканмиз». (Султон Абдулҳамидга қарши тил бириктирганлар каттаси Анвар).

5 – «Султон Абдулҳамид иффат ва виқорда ўрнак эди. Уни тарих юксак эҳтиром ва раҳм-шафқат ила хотиралайди». (Машҳур турк тарихшуноси Исмоил Ҳамий Донишманд).

6 – «У том маънода иффатли эди. Бировнинг номуси ва молига мутлақо кўз тикмасди». (Султон бьюроси секретари ва ички ишлар вазирларидан бири Рашид Бек).

7 – «Намозларни вақтида адо қиларди, Қуръони Каримни кўп ўқирди, масжидга қатнашни канда қилмасди». (Амира Оиша).

8 – «У фосиқ, золим ва порахўр бўлмаган». (Лорд Биконсфилд).

9 – «Абдулҳамид II  Исроил мустабидидир. Исроил душманидир». (Яҳудийларнинг Солоники газетаси).

10 – «Агар ўша асрнинг дунёдаги тўртта энг буюк шахсларини тарозига қўйиб кўрилса, заковат, донолик ва сиёсатда Абдулҳамиднинг палласи оғир келиши муқаррар. Мени энг кўп даҳшатга солган нарса шуки, Европа Усмоний давлатдаги жиддий ишларга рози бўлмагани учун энг муҳим восита ва фактларни яширишди». (Жамолиддин Афғоний).

11 – «Султон Абдулҳамид донолар саййиди, сиёсатчилар устаси, умматлар етакчисидир». (Мисрлик етакчи Мустафо Комил пошо).

12 – «Табриклайман эй мўминлар амири. Чунки сизнинг нажотингиз, ушбу буюк динимиз нажотидир». (Аҳмад Шавқий).

13 – «Фикримча, султон Абдулҳамид II танқидчиларнинг қаттиқ ҳужумига дуч келган. Уларнинг асосийси, султоннинг исломий сиёсатига тоқат қилолмаган европалик сиёсатчилар бўлди. Уларнинг танқид кампаниясига Абдулҳамидни ва араб давлатларидаги усмоний бошқарувни, хусусан, Шарқдаги ҳукм юритишини ёмон кўрган араб ёзувчилари ҳам қўшилишди. Яъни, Абдулҳамидни туҳматга учраган султон, дейиш мумкин». (Мисрлик тарихчи доктор Муҳаммадсолиҳ Мансий).

14 – «Мўминлар амири ва Росулуллоҳ A халифаси ғозий султон Абдулҳамид хон биз борлигига шукр қилиб, фахрлансак ва замонаси соясида ҳузур қилсак арзийдиган зотдирлар. У туфайли ҳамон замонлар масрурдир, чеҳрасидан одамлар бахтлидир, Исломий Халифалик тахти зийнатлидир, улуғлигидан Усмоний Уммат хушнуддир». (Шофеий мазҳабининг Шомдаги имоми).

15 – «Мудом Абдулҳамид замонидаги таълим ҳақида сўз юритар эканмиз, фақат ҳақиқатни айтиб, султон барча даражада юксак бўлганини, усмонийларнинг аксари маълум даражада олим бўлишганини, кўплаб вилоятларда ўқиш ва ёзишни биладиган кишиларни саводсиз кишилардан бир мунча кўпайтириб қўйганини эътироф этишдан ўзга нарсани ёза олмаймиз». (Шомлик бир ёзувчи).

16 – «Абдулҳамид Умматни таълим-тарбиясиз эркин қўйиб бериш, унга зарар келтиришига амин эди. Шунинг учун ҳам у давлатда маърифат муассасаларини барпо этиш сари шахдам қадам ташлади, шунга енг шимарди». (Бир турк сиёсий ёзувчи).

17 – «Абдулҳамид буюк дипломат эди. У нуфуз ва мустамлака учун курашаётган йирик давлатлар ўртасидаги мавжуд рақобатдан қандай максимал даражада фойдаланиш мумкинлигини биларди. Мақсади, йирик давлатлар билан муносабатини сақлаб туриш учун давлатини урушдан узоқ тутар эди». (Усмоний давлат ҳарбий денгиз флоти адмирали Генри Феликс Вудс. (Вудс пошо)).

18 – «Абдулҳамид ғоят тиришқоқ эди. Чунки у барча вазирларидан кўп ишларди. У мисли кўрилмаган даражада сиёсатчи эди. Чунки қулаш арафасида қолган бир бепоён Усмоний давлатни жуда усталик билан бошқарди ва ислоҳу тараққиётга олиб чиқди». (Элизабет Ромли Литмар америкалик ёзувчи аёл).

19 – «Султон кўришни истаган энг катта нарса, мусулмонларни юксак даражада фикрли ҳамда Халифаликка жипслашган ҳолда кўриш эди». (Мисрлик етакчи).

20 – «Унинг камсуқум ва оғир-босиқлиги, ўз динига ғоят қаттиқ амал қилиши, уламою диндорларга ғамхўрлиги шахсан мени лол қолдирди». (Венгер шарқшуноси).

21 – «Султон Абдулҳамиднинг қонхўр ҳукмдор бўлмаганлиги бугунги кунда тарихий ҳақиқатдир». (Турк тарихшуноси).

22 – «Жарчи қуш келтирган шумхабар юракларимизни ўртади. Эгнимизга мотам либоси кийдирди… Бу хабарни ҳинд олами ва бошқа қитъалардаги мусулмон олами эшитиши биланоқ таассуфга чўмди… Чунки туйган қулоқларни гаранг қилган бу хабар, султон Абдулҳамидхоннинг султонлик ва Халифалик тахтидан ағдарилгани тўғрисидаги хабар бўлиб, бутун исломий оламни зир титратди». (Ҳиндистонда чиқадиган Ватан газетаси).

23 – «Султон жанговарлик ва мудофаада юксак қудратга эга бўла туриб, ўз тахтини сақлаб қолиш мақсадида урушга ёки бирор жангга киришмади. Агар киришганда эди, ҳеч ким, ҳеч қачон уни тахтдан ағдаролмаган бўлар эди». (Усмоний давлат ҳарбий денгиз флоти адмирали Генри Феликс Вудс. (Вудс пошо)).

24 – «Биз султон золим, султон мажнун, деган гапларни айтдик. Султонга қарши қўзғолон кўтаришимиз керак, дея шайтоннинг сўзига кирдик ва қўзғолон қилдик, ухловчи фитна уйғониб, бизни ҳам уйғотди… Эй асрнинг буюк сиёсатчиси, сиз асло мажнун эмасдингиз, билъакс, биз жинни эдик… Биз нафақат ўз жиннилигимизни, балки соғлом ахлоқдан маҳрум пасткаш ва ёвузлигимизни ҳам кўра олмадик». (Бирлик ва Тараққиёт партияси файласуфи доктор Ризо Тавфиқ).

Эй мусулмонлар!

Мана сизга султонимиз тарихи, мана шарафли давлатимиз воқеи. Ҳа, Усмоний давлат буюкликнинг энг авжида эди, ҳатто заифлигида ҳам буюк эди ва буни дўстдан олдин душман ҳам тасдиқламоқда.

Аллоҳим, бизни рошид Халифаликни қайта барпо қилишга ҳаракат қилаётганлардан қилгинки, шу орқали исломий ҳаётни қайта бошлайлик. Шунингдек, бир динда бўла туриб, Аллоҳни ва мўминларни қўйиб, яҳудий ва насронийларни дўст тутган аҳмоқ ва хоинлар қилмишлари оқибатларини ўчириб-тугатайлик. Аллоҳим, рошид Халифалик яна ўз зиёсини таратиб, Қуддус, Истанбул, Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара, Дамашқ, Боғдод, Қуртуба, Санъо каби юртларимизни нурга буркаши, у ерларга қайта табассум қилиши, бинолари узра Уқоб байроғи қайта тикилишига Ўзинг муяссар айла, бу Сен Роббимизга асло мушкул эмас.

Қози Али – Яман

Total Views: 180 ,

Добавить комментарий

АҚШ-Толибон музокараларининг 8-раунди якунланди

АҚШ-Толибон музокараларининг 8-раунди якунланди Душанба куни Толибон вакилининг айтишича, минглаб...

Закрыть