Суданнинг собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин

Суданнинг собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин

Ҳозирда қамоқда сақланаётган Суданнинг собиқ президенти Умар ал-Баширга 1989 йилдаги ҳарбий давлат тўнтаришида иштирок этгани ва Содиқ-ал Маҳдий раҳбарлигидаги ҳукуматни ағдаргани учун ўлим жазоси хавф солмоқда. Бу ҳақда Independent Online нашри хабар берди.

Судан бош прокурори Тож Ал-Хибер 1989 йил 30 июнда ал-Баширни ҳукумат тепасига олиб келган давлат тўнтаришини тергов қилиш бўйича қўмита ташкил этганди. Қўмита хулосаси Судандаги конституцион тузумни ағдаришда айбланган шахслар устидан суд ҳукми чиқарилиши учун асос бўлади.

"Агарда собиқ президент айбдор деб топилса, у ўлим жазосига ёки умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинади", — деб ёзади нашр.

Total Views: 138 ,

Добавить комментарий

Хитойда смартфон фойдаланувчиларининг юзи сканердан ўтказилади

Хитойда смартфон фойдаланувчиларининг юзи сканердан ўтказилади 1 декабрдан бошлаб Хитой...

Закрыть