Суданда яна нотинчлик, Нил дарёсидан 40 жасад топилди

Суданда яна нотинчлик, Нил дарёсидан 40 жасад топилди

Судан шифокорлар қўмитаси маълумотига кўра, шу кунларда Нил дарёсидан 40 жасад топилган. Мамлакат ўртасидан оқиб ўтувчи Нилнинг пойтахт Хартумдаги қисмидан топилган жасадлар намойишларга чиққан мухолифатчиларнинг жасадлари экани айтилмоқда. Шифокорлар қўмитаси мамлакатда икки кунда 100 нафар одам ўлдирилганини маълум қилди: «Нил дарёсидан 40  жасад олиб чиқилганини афсус билан маълум қилмоқчимиз. Улар «Жанжавид» (араблар бошқарувидаги ҳарбий куч. Унинг маъноси «от устидаги жин» дегани) кучлари томонидан номаълум томонга олиб кетилди»,- деб ёзилади Судан шифокорлар қўмитасининг фейсбукдаги саҳифасида. Умар ал-Башир тахтдан ағдарилгач, мухолифат вакиллари ҳокимият фуқароларга берилишини талаб қила бошлади. Айни дамда Суданда ҳокимият Ҳарбий кенгаш номини олган ҳарбий элита қўлида ва улар мухолифатчиларга ўт очишни бошлаб юборган. Пойтахтда палаткаларда яшаб юрган мухолифат вакиллари тинч намойишларда қатнашаётган бўлган, 3 июнь куни ҳарбийлар уларга қарата ўқ узган.

Ҳарбий кенгаш вакиллари қурол мухолифатга эмас, уларнинг орасига кириб олган жиноятчиларга қарши ишлатилгани иддао этмоқда. Суданни тўлиқ қўлга олишга интилаётган Ҳарбий кенгаш мухолифатни музокаралар столига чақирган, лекин Хартумга музокаралар учун борган мухолифат етакчиларидан бири қўлга олинган.

Судан пойтахти Хартумда фуқаролар кўчага чиқишдан қўрқишмоқда. Судан разведкасининг шахсини ошкор қилмасликни сўраган собиқ ходимининг айтишича, жасадлари Нил дарёсидан топилган одамлар ҳукумат тарафдорлари бўлган кучлар томонидан ўлдирилган.

«Бу қирғин эди», дея собиқ разведкачининг сўзларини келтирмоқда Британиядаги 4-канал журналисти Юсра Элбагир.

Мухолифат ҳарбийлар билан музокара вақтида мамлакатда 3 йиллик ўтиш даври эълон қилиниши ва шундан сўнг сайловлар ўтказлишига келишиб олганди. Бу келишувга рози бўлган Ҳарбий кенгаш эса 3 июнь куни палаткадаги мухолифотчиларга қарата ўқ уза бошлади. Қирғинга айланиб кетган тўқнашув мамлакатда хаос келтириб чиқарди.

4 июнь куни Ҳарбий кенгаш етакчиси Абдулфаттоҳ ал-Бурхон намойишчилар билан ҳеч қандай музокара бўлмаслигини ва олдинги келишувлар бекор қилинганини билдирди. У икки ойдан сўнг сайловлар ўтказилишини эълон қилди. Бир кун ўтиб эса Абдулфаттоҳ ал-Бурхон ҳарбийлар музокараларни давом эттиришга ҳозирлигини билдирди. «Бўлиб ўтган воқеалардан афсусдамиз», деб қўшимча қилди у.

ВВС'нинг Африка масалалари бўйича муҳаррири Фергал Кин Судандаги вазиятни қуйидагича изоҳлади: «Судандаги ҳарбий элита ҳукуматга ёпишиб олган ва ундан кетгиси келмаяпти. Бу эса ҳозирги ҳолатда мамлакатни ҳалокатга етаклайди. Ҳарбийлар демократик сайловлар ўтказишга шошилаётганларини айтишмоқда, лекин бу улар томонидан сўқилаётган сафсатадан бошқа нарса эмас».

Судан пойтахтидаги дорихоналардан бирининг ходими ВВС билан суҳбатда шундай дейди: «Ҳарбийлар бизни яраланганларга ёрдам бераётган иккита касалхонадан ҳайдаб чиқаришди. Ҳарбий кенгаш яраланганларга ёрдам бераётган касалхоналарни ёпишга буйруқ берган».

Total Views: 527 ,

Добавить комментарий

Суданда ҳарбийлар ва мухолифат ўртасидаги музокаралар муваффақиятсизликка учради

Суданда ҳарбийлар ва мухолифат ўртасидаги музокаралар муваффақиятсизликка учради Суданда ҳокимиятни...

Закрыть