Суданда коммендант соати ва фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Суданда коммендант соати ва фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Судандаги ўтиш даври ҳарбий кенгаши раҳбари генерал-лейтенант Абдул Фаттоҳ ал-Бурҳон мамлакатда коммендант соатини бекор қилди. Бу ҳақда «Новая газета» хабар берди.

Шу билан бирга фавқулодда ҳолат ҳам бекор қилинган.

Фаттоҳнинг айтишича, мамлакатда тотув фуқаролик жамияти ташкил қилинади. Ўтиш даври эса икки йил давом этади. Шунингдек, у намойишлар пайтида ҳибсга олинганларнинг барчаси озод қилиниши, намойишчиларни ўлдирганлар эса судга тортилишига ҳам ваъда берган.

«Биз одамларга ҳаёт юкини енгиллаштиришга ёрдам бериш учун муаммолар устида ишлаяпмиз. Шу билан бирга, биз Судан фуқароларини ва партияни оддий ҳаётга қайтишга чақирамиз», — дейди Фаттоҳ. Бундан ташқари, у президент Умар ал-Башир режими ва унинг белгиларини йўқ қилишни ваъда қилган.

Судан Мудофаа вазири Авад бин Ауф 11 апрель куни ал-Баширнинг ҳибсга олингани, ҳукумат ва парламентни тарқатиб юборилиши ҳамда Конституциянинг тўхтатилишини эълон қилган эди. У икки йил давомида мамлакатни ҳарбий кучлар бошқариши айтган.

Total Views: 241 ,

Добавить комментарий

АҚШ молия вазири Хитой билан савдо уруши оқибатларига тайёрлигини маълум қилди

АҚШ молия вазири Хитой билан савдо уруши оқибатларига тайёрлигини маълум...

Закрыть