Суданда Авад ибн Авф Муваққат ҳарбий кенгаш раислигини топширди

Суданда Авад ибн Авф Муваққат ҳарбий кенгаш раислигини топширди

Судандаги ҳарбий тўнтариш бошчиларидан бири Авад ибн Авф Муваққат ҳарбий кенгаш раислигидан истеъфо берди.

Унинг ўрнига тайинланган Абдулфаттоҳ Бурҳон кеча қасамёд қабул қилди. Бир пайтлар қуруқликдаги қўшинлар штабига бошчилик қилган Бурҳон охирги пайтда қуролли кучларнинг бош инспектори лавозимида ишлаётган эди.

Суданни 30 йил бошқарган Умар Башир 11 апрель куни ҳарбий тўнтариш орқали ҳокимиятдан четлатилди, буни эса давлат телевидениеси орқали айнан Авад ибн Авф эълон қилди.

Башир президентликдан кетказилганидан кейин мамлакатни бошқариш учун Муваққат ҳарбий кенгаш тузилган ва унга бошчилик қилиш Авфга юклатилган эди.

Total Views: 296 ,

Добавить комментарий

The WSJ: Саудия Арабистони Триполини қўлга олиш учун Хафтарга миллионлаб доллар таклиф қилди

The WSJ: Саудия Арабистони Триполини қўлга олиш учун Хафтарга миллионлаб...

Закрыть