Си Цзиньпин Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюради

Си Цзиньпин Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюради

Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин 12-16 июн кунлари Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюриб Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти саммитида иштирок этади, деб хабар қилди Хитой ТИВи, РИА Новости хабарига асосан. 

“Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ҳамда Тожикистон президенти Эмомал Рахмон таклифига асосан ХХР раси Си Цзиньпин 12-16 июн кунлари ушбу икки республикага давлат ташрифи билан келади. Шунингдек у Бишкекда бўлиб ўтадиган 19 — ШҲТ етакчилари учрашуви ҳамда Душанбеда бўлиб ўтадиган  5 — Осиё мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлик ва ишонч кенгаши (СВМДА) мажлисида иштирок этади”, — деди Хитой ташқи ишлари вазири ўринбосари Чжан Ханьхуэй.

Хитой вазирининг сўзларига кўра, ушбу ташрифлар икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда ҳамда “битта белбоғ битта йўл” стратегиясини амалга оширишда катта аҳамиятга эга.

Маълумот учун ШҲТ – 2001 йилда ташкил этилган бўлиб бугунги кунда унга Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон киради. 2017 йилнинг 9 июнида Остонада бўлиб ўтган мажлисда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни ҳам қабул қилиш ҳақида келишиб олинган эди. Ташкилот билан шунингдек, Афғонистон, Белоруссия, Эрон и Мўғулистон – кузатувчи, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка – ҳамкор мақомига эгадир.

Total Views: 250 ,

Добавить комментарий

Қозоғистонда президентлик сайловига қарши митинглар бўлиб ўтди

Қозоғистонда президентлик сайловига қарши митинглар бўлиб ўтди 9 июнь куни...

Закрыть