Шри-Ланкада мусулмонлар ва буддавийлар тўқнашувлари сабабли комендантлик соати жорий этилди

Шри-Ланкада мусулмонлар ва буддавийлар тўқнашувлари сабабли комендантлик соати жорий этилди

Шри-Ланка ҳукумати мусулмон ва буддавий аҳоли ўртасидаги тўқнашувлар тез-тез юз бериши ортидан бутун мамлакат ҳудудида комендантлик соати жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда Ada Derana нашри хабар берди.

Нашрнинг билдиришича, комендантлик соати маҳаллий вақт билан соат 21.00дан кучга кирган ва сешанба соат 04.00гача амал қилади. Аввалроқ кескин вазият сақланиб қолаётганлиги сабабли Шри-Ланканинг Шимоли-ғарбий провинциясида комендантлик соати жорий этилганди.

Аввалроқ мамлакат ғарбида мусулмонларга тегишли магазинларни тошбўрон қилган ўнлаб кишилар қўлга олинганди. Тартибсизликлар кучайиши ортидан мамлакатда WhatsApp, Viber ва Facebook каби оммабоп мессенжер ҳамда ижтимоий тармоқлар блокланди.

Total Views: 216 ,

Добавить комментарий

Хитой жавоб чораси сифатида АҚШ маҳсулотларига бож тўлови жорий этади

Хитой жавоб чораси сифатида АҚШ маҳсулотларига бож тўлови жорий этади...

Закрыть