Шолц: Қозоғистон Германиянинг нефт ва хомашё бўйича муҳим ҳамкори

Шолц: Қозоғистон Германиянинг нефт ва хомашё бўйича муҳим ҳамкори

Германия канцлери Олаф Шолцнинг фикрича, Қозоғистон Германия учун хом нефт ва бошқа хомашё етказиб беришда муҳим ҳамкор ҳисобланади. Шолц пайшанба, 28 сентябр куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан Берлинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий Осиё давлати «хом нефт импорти каби таъминот занжирларини кенгайтириш ва Россия энергия таъминотидан мустақил қилиш учун муҳим ҳамкор», деди. 

Канцлер Қозоғистоннинг Россияга қарши санкцияларга риоя қилишдаги муҳим ролини қайд этди.

«Қозоғистон ҳукумати бизни санкциялардан бўйин товлашнинг олдини олишда қўллаб-қувватлаётгани ва фаол қарши чоралар кўраётгани яхши ва фойдали», — деди Шолц. 

Бу давлат Германиянинг Марказий Осиёдаги энг муҳим савдо шериги ҳисобланади, дея давом этди Германия канцлери. Тўқаев ва Шолц савдо ва инвестициялар учун шароитларни яхшилашга келишиб олди.

«Биз ҳуқуқий аниқлик муҳимлигини муҳокама қилдик, — деб давом этди Шолц. — Президент менга мамлакатда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва демократик тамойилларга ҳурматни мустаҳкамлашга қаратилган режалари ҳақида гапириб берди». 

Ўз навбатида, Тўқаев Германия Федератив Республикаси «Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги стратегик ҳамкори» эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, куни кеча Siemens, Siemens Energy, Deutsche Bahn, Linde Group ва бошқалар билан «муҳим савдо шартномалари» имзоланган. Олий мартабали меҳмон, шунингдек, Германия канцлерини Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.

Total Views: 234 ,

Добавить комментарий

Замир Кабулов: Толибон аслида “террорчилар” эмас

Замир Кабулов: Толибон аслида “террорчилар” эмас Россия президентининг Афғонистон бўйича...

Закрыть