Шинжон “лагери”ни зиёрат қилган дипломатлар, у ердаги аҳвол яхши эканлигини айтишмоқда

Шинжон “лагери”ни зиёрат қилган дипломатлар, у ердаги аҳвол яхши эканлигини айтишмоқда

Шинжонда бўлган Қозоғистоннинг Хитойдаги элчиси маслаҳатчиси Манарбек Кабазиевга “сиёсий қайта тарбиялаш лагери” талабалари мой бўёқли картинани совға сифатида тақдим этишган.

«Мазкур талабалар учун Хитой ҳукумати яратган шароитлар Хитой ҳукуматининг ўз фуқаролари тўғрисида жиддий қайғураётгани ҳақида гапиришга имкон беради. Ўйлайманки, айнан Хитой ҳукумати, Шинжон уйғур муҳтор райони ҳукумати ўз мамлакати фуқароларига янги касбларга эга бўлишига тўлиқ имкон бераётганини яна бир бор таъкидлашни истардим», – дейди 2018 йилнинг 28-30 декабр кунлари Шинжонга ташрифидан сўнг Қозоғистоннинг Хитойдаги элчисининг маслаҳатчиси Манарбек Кабазиев CCTVга берган интервьюсида.

Малайзиянинг Хитойдаги элчихонаси вакили Муҳаммад Хусни Шахиран Исмоил Шинжондаги муасасасалардаги аҳвол ҳақида материалларни “аввал ОАВда ўқиган пайтда бошқача ҳаёлда бўлган”ини гапиради. «Ҳозир мен марказнинг ҳақиқий ҳаётини кўрдим», – дейди у.

Афғонистоннинг Хитойдаги элчихонаси ходими Саид Хабибураҳмон ҳам “Шинжонга сафаридан кейин фикрини ўзгартиргани”ни айтди. «Ташрифгача марказ тўғриси да турли маърузаларни кўздан кечирдим. Бироқ бу ердаги вазият уларда ёзилганидек эмас. Марказларда ҳақиқатда ҳам ҳаммаси яхши. Тарбияланувчига кўп нарса ўргатилмоқда, улар кўпинча ўзгармоқда», – дейди у.

Reuters агентлигининг хабар беришича, Шинжонга борган 12 мамлакат дипломатлари минтақа бозорларида, масжид, ўқув муассасаларида бўлишган.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигидагилар Азаттыкқа қозоғистонлик дипломатларнинг Шинжондаги “марказлар”га ташриф буюрганликлари борасидаги хабарларни тасдиқлашди.

Хитой Шинжон ташрифига Ғарб мамлакатлари дипломатлари ва халқаро ташкилотлар вакилларини таклиф этмаган.

Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ташкилоти бир қатор мамлакатлар дипломатларини Шинжондаги “лагерлар”га ташрифидан сўнг махсус баёнот баёнот тарқатди.

Баёнотда аввал Шинжондаги вазият юзасидан ташвиш билдирмаган давлатларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги инқирозли ҳолатга муносабат билдиришини шубҳа остига олган. Хитой расмийлари ташкил этган сафар инсон ҳуқуқчилари томонидан “қаттиқ назорат остига олинган ташриф” деб баҳоланди. Дипломатлар ташрифи “мустақил баҳоловчиларнинг ишончига сазовор бўлолмайди”, деб ҳисоблайди Human Rights Watch.

Аввалроқ 2018 йилнинг 28 — 30 декабр кунлари ХХРнинг ШУМЎ ҳукумати таклифига биноан бир гуруҳ дипломатлар Шинжон Уйғур мухтор ўлкасининг Урумчи, Қашғар ва Хотан шаҳарларига ташриф буюрганликлари ҳақида хабар қилинганди.

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, делегация таркибига ХХРда аккредитациядан ўтган 12та мамлакат — Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Индонезия, Қувейт, Малайзия, Покистон ва Таиланд дипломатик ваколатхоналарининг вакиллари кирди.

Total Views: 656 ,

Добавить комментарий

Тожикистонда соқолини олмаган ёшларга чет эл паспорти берилмаяпти

Тожикистонда соқолини олмаган ёшларга чет эл паспорти берилмаяпти Тожикистон ҳокимият...

Закрыть