Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазири билан учрашди

5 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев халқаро «Иннопром» саноат кўргазмасида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг кўламли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Денис Мантуров давлат раҳбарига икки мамлакатнинг етакчи саноат компаниялари ва банк-молия институтлари иштирокида йирик кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликда амалга оширилаётган ишларнинг натижалари тўғрисида маълумот берди.

Суҳбат чоғида бизнес ва ҳудудлар даражасидаги кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Total Views: 112 ,

Добавить комментарий

Ёш болалар қотили — “Исроил” 

Ёш болалар қотили - “Исроил”  “Исроил” хавфсизлик кучлари босиб олинган...

Закрыть