Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 январь куни Ҳиндистоннинг Гужарат штати Аҳмадобод шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёевни “Аҳмадобод” халқаро аэропортида Ҳиндистон расмий шахслари кутиб олди.  

Ўзбекистон президенти 18 январь куни Гандинагар шаҳрига ташриф буюриб, «Жўшқин Гужарат» саммитида иштирок этади ҳамда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан музокара ўтказади.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон раҳбари саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

Бош вазир Нарендра Моди ташаббуси билан 2003 йилдан буён Гандинагар шаҳрида ўтказиб келинаётган “Жўшқин Гужарат” саммити минтақадаги энг йирик халқаро форум ҳисобланади. Унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, вазирлар, халқаро ташкилот ва трансмиллий корпорациялар раҳбарлари, етакчи таҳлилчилар, экспертлар иштирок этади.

Total Views: 593 ,

Добавить комментарий

Россия Белоруссияни санкцияга тушган маҳсулотларни реэкспорт қилишда айблади

Россия Белоруссияни санкцияга тушган маҳсулотларни реэкспорт қилишда айблади Россия Беларус...

Закрыть