Шавкат Мирзиёев Хитойга ташриф буюрмоқда

Шавкат Мирзиёев Хитойга ташриф буюрмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 май куни 3 кунлик давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига боради. Давлат раҳбари, шунингдек, 14-15 май кунлари бўлиб ўтадиган олий даражадаги "Бир қутб бир йўл" форумида иштирок этади. 

Шу муносабат билан экспертларга мурожаат қилган РИА Новости агентлигига кўра, ўзбек етакчисининг Хитойдаги музокараларини икки мамлакатнинг инвестиция ва транспорт салоҳиятидан тўла фойдаланиш истаги билан баҳолаш мумкин. Ташриф Тошкентнинг Пекин билан ўзаро фойдали муносабатлар даражасини сақлаб қолишни кўзлайди. 

Мирзиёев 11-13 май кунлари амалга оширадиган давлат ташрифи чоғида ХХР раиси Си Жингпин, Давлат кенгаши раҳбари Ли Кэцян, Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси Раиси Чжан Децзян ва бошқа раҳбарлар билан учрашувларда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва изчил ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилади. Томонлар долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар. Мирзиёев ташриф дастуридан Хитойнинг етакчи компания ва фирмалари вакиллари билан учрашуви режалаштирилган бўлиб, унда Ўзбекистонда замонавий технологияларни жалб этган ҳолда ўзаро фойдали қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилади.

Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида катта ҳажмдаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда. 

Total Views: 2141 ,

Добавить комментарий

Жанубий Корея ва АҚШ ҳамкорлиги давом этади

Жанубий Корея ва АҚШ ҳамкорлиги давом этади Жанубий Кореянинг янги...

Закрыть