Шаръан эътироф этилган ва эътироф этилмаган ҳукмдорлар ҳақида узил-кесил гап

Шаръан эътироф этилган ва эътироф этилмаган ҳукмдорлар ҳақида узил-кесил гап

Амр-фармон фақат Уники бўлган, Унинг шариатидан ўзгага итоат этилмайдиган, унинг авлиёю дўстларидан бошқани дўст тутилмайдиган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Биринчи иш эгаси, энг мукаммал шариат соҳиби Росулуллоҳга, у кишининг оиласига ва саҳобаларига салоту саломлар ёғилсин.

Ислом давлати қулатилиб, Ғарб юртлар тизгинини қўлга олиб, бу юртларга тоғут ҳукмдорларни ўтқазиб қўйганидан сўнг «أولو الأمر иш эгалари»га итоат қилиш масаласи катта баҳсу мунозара мавзусига айланди. Тоғут ҳукмдорлар ер юзини зулм ва бедодликка тўлдиришди, Ислом юртларига золим подшоҳлик бошқарувини ўрнатишди. Бунинг оқибатида Уммат яна эски жоҳилият кунларига қайтиб қолди.

Бундай аянчли аҳволнинг энг ёмон жиҳати Уммат қаршисида уламолар тўнини кийиб олиб, ўзини фозил кўрсатаётган кимсаларнинг пайдо бўлиши бўлди. Улар жаллодлар тарафини олиб, жаллодлар кундасига бош қўяётган Уммат зарарига маъруза қилишмоқда, сабр қилинг, итоат этинг, зулм ва куфрни қабул қилинг, ортингизга урилган қамчига чиданг, чунки сизни иш эгалари қамчиламоқда, дейишяпти!!! Подшоҳлар зулми етмагандек, утига-устак, Умматнинг куни мана шундай «уламолар»га қолди.

Муҳаммад Амон Жомий асос солган Жомий оқими, асосчиси Робиъ ибн Ҳодий Мадхалий бўлган Мадхалий ҳаракати, Муҳаммад Саид Раслон асос солган Мисрдаги Раслоний оқими ва булардан бошқа бошқа Росулуллоҳ (с.а.в.)нинг суннатини ниқоб қилиб олган гуруҳлар бор. Бу ўринда бу оқимларнинг номи муҳим эмас. Муҳими, айни номдаги гуруҳлар томонидан Росулуллоҳ (с.а.в.) суннатларининг бузиб кўрсатилишидир!!!

Умумий олиб, ўзларини салафларга мансуб дея иддао қилаётган бу гуруҳларнинг даъвати қандай эканини қуйидаги пунктлардан хулоса қилиш мумкин:

1 – Ҳукмдорларга ҳукмдор, деган эътиборда дўст бўлиб, уларни ҳимоя қилишяпти, гуноҳларини оқлаб, уларга қарши чиқишни, ҳатто рақобат қилишни ҳаром, дейишяпти. Ҳатто бу ҳукмдорларга ҳақ сўзни айтган кишиларни айблаб, уларни хаворижлар, дўзахи итлар, дея ҳақоратлашяпти, уларни – ҳатто уламолар ва покдомон зотлар бўлсалар ҳам – ўлдиришга рухсат беришяпти.

2 – Анави ҳукмдорлар ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб, Уммат салтанатини тортиб олган бўлса ҳам, уларни қонуний, дея тасдиқлашмоқда.

3 – Ҳукмдорлар ҳар қанча туғёнга бориб, зулм қилиб, ер юзида бузғунчилик қилса ҳам, ҳатто куфр билан ҳукм юритиб, Аллоҳнинг душманларини дўст тутса ҳам уларга мутлақ итоат қилишни таъкидлашмоқда… Ҳатто баъзи «уламолар» ҳукмдорлар кофир бўлса ҳам, уларга итоат вожиб, дейишгача борди!!!

Бироқ улардан ғулу кетмаганларигина қуйидаги беш шарт топилсагина ҳукмдорга қарши чиқиш жоизлигини айтишди:

1 – Ҳукмдорнинг шариатга қарши иш қилганини кўришлик шарт, фалончи-пистончидан эшитишга таянилмаслик керак. Бунинг тасдиқи, Уббода ибн Сомит (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Набий (с.а.в.)нинг

«… إلاَّ أنْ تَرَوْا كُفْرًا بَوَاحًا عِنْدَكُمْ مِنَ اللهِ فِيهِ بُرْهَانٌ»

«… Фақат очиқ куфрни кўрсангиз ва сизда бунга Аллоҳдан ҳужжат-далил бўлса, (ҳукмдорга қарши чиқишингиз жоиздир)», деган сўзларидир. (Бухорий ривояти).

2 – Мусулмонлар ҳукмдорда кўрган иш куфр бўлиши шарт, яъни, уни диндан чиқармайдиган фосиқлик ёки осийлик бўлмаслиги керак. Масалан, бутга сиғиниш ёки Аллоҳ ва Росулини сўкиш-ҳақоратлаш каби куфр ишлари.

3 – Ҳукмдорнинг куфр келтирганлиги, юқоридаги ҳадиси шарифга кўра, очиқ бўлиши шарт. Ундаги بَوَاح сўзи очиқ, изоҳга ўрин йўқ, деган маънони англатади. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ўз замонасида куфр, деганда Қуръонни махлуқ деб эътиқод қилиш, дея раъй қилган. Лекин мусулмонлар ҳукмдори Маъмун Қуръонни махлуқ, деган бўлса-да, уни кофир, демади. Чунки Маъмун бу борада таъвил қилган эди.

4 – Ҳукмдорнинг куфр ишини қилганига мусулмонларда қатъий далил билан исботланган очиқ ҳужжат бўлсин. Ҳужжат эса, очиқ-аниқ далилдир.

5 – Ҳукмдорга қарши чиқиш, унинг ҳокимиятда қолишидан ҳам ёмон ва фасод бўлган ишга олиб бормасин.

Шубҳага таяниб хулоса чиқарадиган бундай кишиларнинг асосий белгилари шуки, улар Қуръони Карим ва Суннати Шариф нусусларидан ҳамда ўтган алломалару салафи солиҳлар сўзларидан бир мунчасини қурол қилиб олишган. Сўнг ўзларига қарши фикр билдирганларга қарши ёки уларга ҳайрон бўлаётганларга қарши шу нусусларни далил қилишади. Уларнинг мусулмонларга нисбатан тажовузкорона ва шафқатсиз муносабатда бўлишаётганига, тоғут ҳукмдорларга нисбатан эса, мулойим-юмшоқ муомалада бўлишаётганига гувоҳ бўласиз!!!

Улар ўзларига қурол қилиб олган нусуслардан машҳури:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّـهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنكُمْ ۖ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّـهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّـهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا ﴿٥٩

«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Росулга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) иш эгаларига итоат қилингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз, у нарсани Аллоҳга ва Росулига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир»   [Нисо 59]

Абу Ҳурайра (р.а.) Росулуллоҳ (с.а.в.)нинг бундай деганларини ривоят қилади:

«عَلَيْكَ السَّمْعُ وَالطَّاعةُ في عُسْرِكَ ويُسْرِكَ، وَمنْشَطِكَ ومَكْرَهِكَ، وَأَثَرَةٍ عَلَيْكَ»

«(Ҳукмдорларга) қийинчиликда ҳам, енгилликда ҳам, хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам, (улар) ҳаққингизни тортиб олишганда ҳам қулоқ солиб, итоат қилинг». Бу Насоий билан Аҳмад ривоят қилган ғоят саҳиҳ ҳадисдир!

Яна Абу Ҳурайра (р.а.) Росулуллоҳ (с.а.в.)нинг бундай деганларини ривоят қилади:

«مَنْ أَطَاعَنِي فَقَدْ أَطَاعَ اللَّهَ وَمَنْ عَصَانِي فَقَدْ عَصَى اللَّهَ وَمَنْ عَصَى أَمِيرِي فَقَدْ عَصَانِي»

«Ким менга итоат қилса-Аллоҳга итоат қилибди, ким менга осийлик қилса-Аллоҳга осийлик қилибди, ким амиримга итоат қилса-менга итоат қилибди, ким амиримга осийлик қилса-менга осийлик қилибди». Ушбу ҳадисдаги «أميري амирим» сўзи бошқа бир ривоятларда «الأمير амир» ва «الإمام имом» шаклида келади. Муттафақун алайҳи бўлган бу ҳадис, ғоят саҳиҳ бўлиб, Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад ҳам шу каби ҳадисни ривоят қилганлар.

Ибн Аббос (р.а.) Росулуллоҳ (с.а.в.)нинг бундай деганларини ривоят қилади:

«مَنْ رَأَى مِنْ أَمِيرِهِ شَيْئًا يَكْرَهُهُ فَلْيَصْبِرْ ، فَإِنَّهُ مَنْ فَارَقَ الْجَمَاعَةَ شِبْرًا فَمَاتَ فَمِيتَةٌ جَاهِلِيَّةٌ»

«Ким менинг амиримда нохуш амални кўрса, сабр қилсин, зеро, ким жамоадан бир қарич узоқлашса, жоҳилият ўлимида ўлибди». Бу ҳадис ҳам мутафақун алайҳи бўлиб, ғоят саҳиҳдир. Муслим ривоятида

«مَنْ خَرَجَ مِنَ السُّلْطَانِ شِبْرًا مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Ким султондан бир қарич узоқлашса, жоҳилият ўлимида ўлибди», деб келган. Имом Аҳмад ҳам шу каби ғоят саҳиҳ ҳадисни ривоят қилган.

«يَكُونُ بَعْدِي أَئِمَّةٌ لَا يَهْتَدُونَ بِهُدَايَ، وَلَا يَسْتَنُّونَ بِسُنَّتِي، وَسَيَقُومُ فِيهِمْ رِجَالٌ قُلُوبُهُمْ قُلُوبُ الشَّيَاطِينِ فِي جُثْمَانِ إِنْسٍ، قَالَ: قُلْتُ: كَيْفَ أَصْنَعُ يَا رَسُولَ اللَّه، إِنْ أَدْرَكْتُ ذَلِكَ ؟ قَالَ : تَسْمَعُ وَتُطِيعُ لِلْأَمِيرِ ، وَإِنْ ضُرِبَ ظَهْرُكَ ، وَأُخِذَ مَالُكَ ، فَاسْمَعْ وَأَطِعْ»

«Мендан кейин менинг йўлимдан юрмайдиган, суннатимга амал қилмайдиган имом-халифалар бўлади. Улар орасида тани инсон, қалби эса шайтон кишилар бўлади. Шунда мен ўша пайтга етсам нима қилай, ё Росулулаллоҳ, деб сўрадим. Пайғамбар \ айтдиларки, амирга қулоқ солиб, итоат қиласиз, ҳатто орқангизга урса ҳам, молингизни тортиб олса ҳам, қулоқ солинг ва итоат қилинг». Бу ҳадисни имом Муслим ривоят қилди. Ҳоким ҳам Абу Ислом орқали шунга яқин ҳадисни ривоят қилган.

Уламолар сўзларидан:

Шайхул Ислом Ибн Таймийя «Минҳожу суннат» китобида бундай дейди:

«Шунинг учун аҳли суннат мазҳабидан шу нарса машҳурки, улар – агар халифалар зулм қилсалар, уларга қарши чиқмаслик ва уларга қарши қилич кўтармаслик керак, деганлар. Шунингдек, бунга Набий Aдан ривоят қилинган жуда кўп саҳиҳ ҳадислар ҳам далолат қилади. Чунки қилич кўтаришдаги бузғунчилик ва фитна, қилич кўтармаслик ва фитна чиқармаслик билан содир бўлган бузғунчиликдан ёмонроқдир. Ажабмаски, султонга қарши чиққан бирор тоифа шу қарши чиқиши билан пайдо бўладиган бузғунчиликнинг, уни ағдаришдаги бузғунчиликдан ёмон эканини билса».

Шундай қилиб, бу «салафий» гуруҳлар адашиб-улоқиб, хусумат қилишда ҳаддидан ошиб юрар эканлар, бугун ҳаётимизда бошдан кечираётганимиз фикрий тубанлик ҳамда исломий тушунчалар, айниқса, шаръий сиёсатга оид фикрларнинг йўқлиги уларга тайёр қўл келмоқда. Улар айни ҳолатимиздан фойдаланиб, ўзларининг таянаётган шубҳалари учун энг яхши муҳит ва қулай замин яратиб олишмоқда.

Улар мухолифга мана шундай очиқ нусусларни айтишаётган экан, мусулмон киши ҳам афсусланиб, ҳам ҳайрон бўлиб қолмоқда. Ҳайрон қолаётгани шундаки, у анави тоғутлардан тотаётган зулмлар, сукут ва итаот қилиш билан аримайди, аксинча, янада кучаяди, мураккаблашади. Ҳайрон қолаётгани шундаки, Ислом мусулмон қалбига Аллоҳдан бошқага тиз чўкишни ҳам, унга осий бўлишга сукут қилишни ҳам ҳаргиз истамайдиган мағрурликни жо этган. Нега ҳам мағрур бўлмасин, ахир, у ботил ҳукмдорларга қарши қўзғалган Мустафо (с.а.в.)нинг сийратларини ўқиётган бўлса… Зотан, Аллоҳ ва Росули бизга Аллоҳ ва Росулига уруш очганларга тиз чўкишга буюрганми, бу ақлга тўғри келмайди-ку?!

Энди, мусулмоннинг афсусланиб қолаётганига келсак, у саҳиҳ нусусларни эшитяпти, аммо уларни рад қилолмайди, қоралолмайди, албатта!!

Шу тарзда жамиятни ўзгартириш кучи заифлашяпти ва ҳаромни ўзгартириш ҳаром бўлиб қоляпти!!! Аллоҳга итоат қилиш чаппасига ўзгариб, Аллоҳнинг душманларига итаот филишга айланмоқда!!! Баҳодир чавандоз Робиъ ибн Омир айтган «Аллоҳ бизни Ўзи истаган кимсани бандаларга ибодат қилишдан бандалар Роббисига ибодат қилиш сари қутқармоқ учун вакил қилди», деган сўзларидаги улуғворлик парчаланмоқда!!!

Шу ўринда бир муҳим нарсага диққат қаратиш керак. Гап шундаки, биз нусуси ва санади бор Умматмиз. Шунинг учун ҳукмдорларга итоат қилиш керак, деб айтаётган бу гуруҳга шоша-пиша раддия билдириб, фикрларини аҳмоқона дейиш ва шубҳаларини фош этиш донолик саналмайди… Чунки бундай ёлғонга эргашган кишиларнинг аксари барча қилмишларини нафс-ҳаволаридан келиб чиқиб эмас, балки мазкур нусусларни ҳурмат қилганлари сабабли бажаришади. Шуни ҳисобга олиб, нусусни ўрганмай ва унинг далолатини топмай туриб, улар билан муомала қилиш хато бўлади. Акс ҳолда, ҳужумимиз унинг фойдасига бўлади, ҳатто у муборак ваҳига қаттиқ амал қиладигану, биз бўлсак, далилдан ақлни устун қўйювчилар бўлиб кўриниб қоламиз!!

Агар улар ўз шубҳаларига зўраки асос қилиб олган нусус ва масалаларни ўрганиб чиқадиган бўлсак, улар асосан қуйидагилардан иборат эканига гувоҳ бўламиз:

1 – Иш эгаларига итоат қилишга буюрувчи нусуслар;

2 – Иш эгаларига қарши чиқмаслик тўғрисидаги ҳадислар:

Уббода ибн Сомит (р.а.) ривоят қилади:

«Росулуллоҳ (с.а.в.) билан биз иш эгаларига қийинчиликда ҳам, енгилликда ҳам, шодликда ҳам, ғам-ғуссада ҳам, ҳақларимиз тортиб олинганда ҳам қулоқ солиб итоат қилиш ҳамда улардан ишни тортиб олмаслик бўйича байъатлашдик. Фақат уларда очиқ куфрни кўрсангиз ва бу борада сизларда Аллоҳдан бирор ҳужжат-далил бўлса, улардан ишни тортиб олинг, дедилар. Шунингдек, қаерда бўлсак ҳам ҳақни айтишга, Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасликка ҳам байъат қилдик». Бу ривоятни Бухорий, Муслим, Аҳмад, Тобарий ва бошқалар ривоят қилганлар. Дарҳақиқат, ривоятдаги очиқ куфр, деганда ҳукмдорнинг куфрини тушунганлар.

3 – Ҳукмдорларга қарши чиқишга оид ҳадислар:

Муслим саҳиҳида Авф ибн Молийдан ривоят қилинадики, Росулуллоҳ (с.а.в.) бундай дедилар:

«خِيَارُ أَئِمَّتِكُمُ الَّذِينَ تُحِبُّونَهُمْ وَيُحِبُّونَكُمْ، وَتُصَلُّونَ عَلَيْهِمْ وَيُصَلُّونَ عَلَيْكُمْ، وَشِرَارُ أَئِمَّتِكُمُ الَّذِينَ تُبْغِضُونَهُمْ وَيُبْغِضُونَكُمْ، وَتَلْعَنُونَهُمْ وَيَلْعَنُونَكُمْ، قَالُوا: قُلْنَا يَا رَسُولَ اللَّه، أَفَلَا نُنَابِذُهُمْ عِنْدَ ذَلِكَ؟، قَالَ: لَا، مَا أَقَامُوا فِيكُمُ الصَّلَاةَ، لَا مَا أَقَامُوا فِيكُمُ الصَّلَاةَ أَلَا مَنْ وَلِيَ عَلَيْهِ، وَالٍ فَرَآهُ يَأْتِي شَيْئًا مِنْ مَعْصِيَةِ اللَّهِ، فَلْيَكْرَهْ مَا يَأْتِي مِنْ مَعْصِيَةِ اللَّهِ، وَلَا يَنْزِعَنَّ يَدًا مِنْ طَاعَةٍ»

«Имом-халифаларингизнинг яхшилари сизлар уларни яхши кўрадиган, улар ҳам сизларни яхши кўрадиган, сизлар уларнинг ҳаққига дуо қиладиган, улар ҳам сизларнинг ҳаққингизга дуо қиладиганларидир. Имом-халифаларингизнинг ёмони эса, сизлар уларни ёмон кўрадиган ва улар ҳам сизларни ёмон кўрадиган, сизлар уларни лаънатлайдиган, улар ҳам сизларни лаънатлайдиганидир. Уларга қарши курашмаймизни, ё Росулуллоҳ, дейилди. Ул зот бундай дедилар: Йўқ, модомики намозни барпо қилар эканлар (курашмайсиз). Қачон бошлиқларингизда бир оз ёқтирмадиган ишни кўрсангиз, бас, унинг амалини ёмон кўринглар, аммо итоат қилишдан бош тортманглар».

Табиийки, улар ҳадисдаги модомики намозни барпо қилар эканлар, деган сўзни бизни намоз ўқишимизга рухсат берсалар, дея таъвил қилишди.

4 – Ғолиб ҳукмдорга итоат қилиш масаласи:

Мен уларнинг нусусларга нисбатан муносабатларини ўрганиб чиқдим, тойилишлари мумкин бўлган нарсани топишга уриниб, айни шубҳалар чакалакзорини обдан текшириб чиқдим. Ва ниҳоят, Аллоҳнинг тавфиқи ила, уларнинг хатосини топдим: улар фиқҳий ижтиҳод тариқати бўйича уч жиҳатдан хато қилишади:

  • Воқени тушунишда ёки манотни текширишда;
  • Нусусларни ўқиб чиқишда ва уларнинг ўзаро зид эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун ўрганишда, шунингдек, ўзаро зид келган ҳолатида усул жиҳатидан фойдаланишда;
  • Воқега нусусларни туширишда.

Воқени тушуниш ва манотни текширишдаги туб хато:

Афтидан, уларни қаттиқ тойилтирган нарса мана шу хатодир. Ҳатто шу хатонинг ўзи шубҳаларни илдизи билан янчиш учун кифоя қилади.

Хўш, итоат қилиш шарт бўлган «أولو الأمر иш эгалари» ким ўзи?

«أولو الأمر иш эгалари»нинг шаръий маъноси:

«أولو الأمر иш эгалари» – Уммат ишларини бошқарадиган, Умматнинг ишлари жилови ва етакчилиги қўлларида бўлган кишилардир.

Дарҳақиқат, шариатдаги бу каби итилоҳ саҳиҳ ҳадисдаги Росулуллоҳ (с.а.в.)нинг мана бу сўзларида келган:

«ثَلاَثُ خِصَالٍ، لاَ يُغِلُّ عَلَيْهِنَّ قَلْبُ مُسْلِمٍ أبَدًا: إخْلاَصُ الْعَمَلِ لـِلَّهِ، وَمُنَاصَحَةِ وُلاَةِ الْأَمْرِ، وَلُزُومُ الْـجَمَاعَةِ»

«Уч хислат борки, мусулмоннинг қалби уларга ҳеч қачон ғилли-ғаш туймайди: амални Аллоҳ учун холис бажармоқ, иш эгаларига насиҳат қилмоқ, жамоани доим лозим тутмоқ».

Ушбу мақсад Росулуллоҳ (с.а.в.)нинг Бану Омир қавмига ўзларини рўпара қилиш қиссасида яққол намоён бўлади. Ибн Ҳишом қилган қиссада Бану Омир ибн Саъсаа қабиласидан бўлган Байҳара ибн Фаррос Росулуллоҳ (с.а.в.)га «Нима дейсиз, агар биз бу ишда сизга байъат қилсак, кейин Аллоҳ мухолифларингиз устидан сизни ғолиб қилса, ўзингиздан кейин ишни бизга қолдирасизми?, деди. Шунда ул зот

«الْأمْرُ إلَى اللهِ يَضَعُهُ حَيْثُ يَشَاءُ»

«Бу иш Аллоҳникидир, уни Ўзи истаган жойга қўяди», дедилар. Байҳара «Бизни ўзингиздан кейин арабларга қолдирасиз экан, қачон Аллоҳ сизни ғолиб қилса, иш бошқалар қўлида бўлар экан, бундай ишингиз бизга керакмас», деди ва ҳимоядан бош тортди. Маълумки, бу ерда айтилган ишдан мурод ҳукм юритиш ва салтанатдир. Бунга Бану Омир қабиласи бош тортган ишни, яъни, Мадинада ҳокимият барпо этишда намоён бўлувчи ишни ансорийларнинг қабул қилганлиги далилдир.

Шунингдек, буюк башорат бўлмиш ушбу ҳадисдан ҳам бу яққол намоён бўлмоқда:

«لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الْأمْرُ مَا بَلَغَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارِ، وَلاَ يَتْرُكُ اللهُ بَيْتَ مَدَرٍ ولا وَبَرٍ، إلاَّ أدْخَلَهُ اللهُ هَذَا الدِّينَ بِعِزِّ عَزِيزٍ أوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ، عِزًّا يُعِزُّ اللهُ بِهِ الْإسْلاَمَ، وَذُلاًّ يُذِلُّ اللهُ بِهِ الْكُفْرَ».

«Бу иш кеча ва кундуз етиб борган жойгача етиб боради. Аллоҳ биронта ҳам ўтроғу кўчманчининг уйини қолдирмасдан унга бу динни азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан киритади. Азизликки, у билан Аллоҳ Ислом динини азиз қилади. Хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади». Бу ҳадисни Имом Аҳмад, Табароний ва Байҳақий ривоят қилган, ҳоким ва аллома Албоний саҳиҳ, деган.

Шунингдек, Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи:

﴿يَٰا أَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُواْ ٱلرَّسُولَ وَأُوْلِي ٱلۡأَمۡرِ مِنكُم﴾

 

«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Росулга ҳамда ўзларингиздан бўлган иш эгаларига итоат қилингиз!»   [Нисо 59]

Дарҳақиқат, Абу Ҳурайра ва Ибн Аббос каби барча салафлар «أولو الأمر иш эгалари» дейишдан мурод амирлар, деган фикрда бўлганлар. Имом Табарий ва Нававий бу фикрни таржиҳ қилган бўлса, салафларнинг барчаси ҳам шундай фикрда бўлган.

Баъзи аҳли илмлар «أولو الأمر иш эгалари» дейишдан мурод уламолардир, деган фикрда бўлганлар. Бироқ диққат билан ўрганган киши шунга гувоҳ бўладики, уламоларга итоат қилмаймиз, балки уларга муттабе ва муқаллид бўламиз, худди қонун чиқарадиган ва аҳкомлар табанний қиладиган амирларга итоат қилиш бизга буюрилгани каби, уламоларга итоат қилишга буюрилмаганмиз.

Демак, мусулмонларнинг итоат қилиш вожиб бўлган иш эгаси уларнинг диний ишига бошчилик қилувчи шахс экан. Чунки бу мусулмонлар ишидир, уларни диндан ўзга ишлари йўқ. Шу боис улар шу динлари билан бошқа одамларсиз битта Умматга айланганлар, шу динлари туфайли Умматнинг ҳазорат-цивилизацияга оид ўзлиги рўёбга чиқади, шу дин туфайли уларнинг сиёсий борлиқлари вужудга келади.

Аммо илмоний конституцион тузум ёки Ғарбнинг либерал демократик тузуми ёхуд социалистик миллий тузум каби бошқа тузумлардаги иш эгаларига келсак, улар қандай ишга раҳбарлик қилаётган бўлсалар ўша иш эгаларидир, мусулмонларнинг иш эгалари эмас, яъни, Аллоҳ Таолонинг шариатидан ҳукм олиган исломий тузум эмас. Бу Аллоҳ Талолонинг ушбу каломи доирасига киради:

وَمَن يُشَاقِقِ الرَّسُولَ مِن بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَىٰ وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّىٰ وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ ۖ وَسَاءَتْ مَصِيرًا ﴿١١٥

«Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз, сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз, у нақадар ёмон жойдир!»   [Нисо 115]

Шундай қилиб, демак, Аллоҳнинг каломида ёки Росулининг ёхуд ишончли фуқаҳоларнинг сўзларида «أولو الأمر», «الإمام», «الخليفة» каби сўзлар келса, бундан шаръий шартлар топилган амир-раҳбар ёки шаръий имом тушинилади. Аллоҳ ва Росули бу сўзларни қўллаганда куфр раҳбарларини ёки фосиқ ва золим ҳукмдорларни ёхуд ҳокимиятни зўрлик билан босиб олганларни ва бошқа жиноятчиларни назарда тутган, дейиш ножоиздир. Энди, ҳукмдор шаръий имом ёки амир бўлиши учун унда топилиши шарт бўлган шаръий жиҳатларга келсак, улар иккитадир: Ҳукмдорнинг шаръийлиги ва тузумнинг шаръийлиги.

1 – Ҳукмдорнинг шаръийлиги:

Ҳукмдор инъиқод шартлари тўла топилиши билангина шаръий ҳукмдор бўлади, масалан, мусулмон, болиғ, оқил ва иқтидор аҳлидан бўлган озод каби.

Агар ушбу инъиқод шартлари бузилса ёки ҳукмдор ҳокимиятга куфр тузуми асосида ёки аниқ демократик сайлов билан келган бўлса ёхуд тузум исломий бўлса-ю, бироқ ҳукмдор мусулмонлардан розилик олмасдан ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олган бўлса, бу ҳолатда у ношаръий ҳукмдор бўлади, ҳукмдорлигида шаръий шартлар топилмайди.

2 – Тузумнинг шаръийлиги:

Тузум исломий бўлиб, ичкарида шариатни татбиқ қилиши керак. Яъни, шариат ҳукмронлиги ва ҳокимиятини таъминламоғи, бошқарув ва салтанат мусулмонлар қўлида бўлмоғи, халқаро алоқаларда Ислом ва мусулмонлар қудрат-азизлигини кафолатламоғи даркор. Бунинг учун эса, халқаро мазмунда суверен, мустақил, яъни, батамом мустақил бўлган Ислом давлати бўлиши шарт. Кофирлар томонидан мустамлака қилинган, ҳимояланган, мандати остида бўлган ва унинг суверенитетига дахл қилинган бошқа нарсалар бўлмаслиги керак. Яъни Ислом диёри бўлмоғи, куфр диёри мутлақо бўлмаслиги лозим.

Бугунги кунда ҳукмдорларимиздаги мана шу шартлар манотини ўрганиб чиқиш билан, ҳозирги ҳукмдорларда, шубҳасиз, қуйидаги аҳвол аниқланди:

Ҳокимиятни одамлар истагига зид равишда куч ёки мерос йўли билан эгаллаб олишди;

Сайланган ёки байъат қилинган бўлса, ғайриилоҳий конституция асосида бўлди;

Исломни қонунчиликнинг ягона манбаи эмас, манбаларнинг бирига айлантирган инсоний қонунлар билан ҳукм юритишди. Бу қонунчиликлар куфр қонунчиликларидир. Шунингдек, БМТ ва Хавфсизлик Кенгаши каби, Ислом ва мусулмонларга қарши курашаётган ёки Аллоҳ шариатига зид келаётган халқаро қонунлардан ҳукм сўрашди.

Ҳукмдорларимиз фосиқ ёки кофир бўлганлари учун уларнинг барчасида адолат шарти топилмайди, демакки, уларга бирорта ҳам инъиқод байъати ўтмайди.

Иш эгаларига итоат қилишга доир далиллар келтиришга шошлишдан олдин, аввало, ҳозирги анави ҳукмдорлар шу мақомга лойиқми, шуни изланмоқ лозим.

Юқорида келтирилган шаръий шартларга биноан, бугун ер юзида бирорта ҳам иш эгаси أولو الأمر йўқ. Билъакс, Аллоҳнинг шариатини четга чиқариб, динсизлик қонунлари билан ҳукм юритаётган аҳмоқ тоғутлар бор.

Иш эгаларига итоат қилишга доир далилларни келтириб, уларни бугунги кундаги мавжуд ҳукмдорларга нисабатан далил қилиб келтиришнинг мисоли зинокорлар ҳаққига никоҳ ҳукмларини далил қилиш демакдир!!!

Уларга итоат қилиш осийликка итоат қилиш, ботил билан ҳукм юритиш, куфр қонунига ёрдам бериш, гуноҳ ва адоватга кўмаклашиш, демакдир. Шу билан бирга, бу Аллоҳнинг аҳкомлари билан ўйнашиш, Умматга хиёнат қилиш ва билимсизлик билан Аллоҳга қарши гапиришдир.

Шуни алоҳида таъкидламоқ лозимки, биргина «أولو الأمر иш эгалари» манотини тадқиқот этишнинг ўзи, улар ҳақидаги гумонни чаппасига ағдариб-вайрон қилишга етарлидир. Шунингдек, бу «муқаддас ҳукмдорлар»у коҳин тоғутларнинг нақадар залолатга ботишганини ва Аллоҳга журъат қилишганини баён қилиш учун кифоя.

Абу Низор Шомий

Total Views: 107 ,

Добавить комментарий

Бангладешнинг қочқин роҳинжалар яшайдиган лагерида тошқин юз берди

Бангладешнинг қочқин роҳинжалар яшайдиган лагерида тошқин юз берди Бангладешнинг Кокс-Базор...

Закрыть