Шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Мисрга ташриф буюрди

Шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Мисрга ташриф буюрди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон 4 март куни Мисрга 3 кунлик сафарини бошлади. Унинг Қоҳира халқаро аэропортига келиши Миср телевидениеси томонидан намойиш қилинган. Шаҳзодани шахсан Мирс президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий кутиб олган. 

Қоҳира Муҳаммад ибн Салмон 2017 йил июнда отаси қирол Салмон томонидан валиаҳд шаҳзода этиб тайинлангандан кейин илк хорижий сафарининг биринчи тўхташ жойи бўлди. Кейинроқ у Британия ва АҚШга сафар амалга оширмоқчи.

Ташриф давомида шаҳзода ас-Сисий билан музокаралар ўтказади. Музокараларда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, Яқин Шарқдаги тўхтамаётган можаролар, террорчилик хавфи ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, учрашувда муҳокама қилинадиган асосий мавзулар Фаластин масаласи ҳамда “Эроннинг араб давлатлари ички ишларига аралашуви ва ундан хавфсизликка билдирилаётган таҳдидлар” бўлади.  

5 март куни шаҳзода Мисрнинг копт христианлари бош ибодатхонаси – Қоҳирадаги Авлиё Марк черковига ташриф буюради. У, шунингдек, дунёдаги энг йирик ислом университети – Ал-Азҳарда, Миср парламентида бўлади ҳамда Мисрда амалга оширилаётган бир қатор йирик иқтисодий лойиҳаларга сафар уюштиради.   

Мисрнинг бир қатор оммавий ахборот воситалари саудиялик шаҳзода Қоҳирада 7 март куни Араб давлатлари лигасига аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари билан лиганинг 149-йиғилишида Ар-Риёдда март ойининг 2-ярмида ўтказилиши режалаштирилган 29-саммитга тайёргарлик мақсадида учрашувлар ўтказмоқчилигини маълум қилишганди.

Total Views: 773 ,

Добавить комментарий

Трамп КХДР билан музокара ўтказишга қарши эмас

Трамп КХДР билан музокара ўтказишга қарши эмас АҚШ президенти Дональд...

Закрыть