Шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Покистонга расмий ташриф билан келди

Шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Покистонга расмий ташриф билан келди

Саудия Арабистони Покистон билан 20 миллиард долларлик шартномани имзолади. Шартнома Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмоннинг Покистонга давлат ташрифи доирасида имзоланди.

Муҳаммад ибн Салмон Исломободга 17 февраль куни икки кунлик давлат ташрифи билан келган эди. У Хитой ва Ҳиндистонга боришни ҳам режалаштирган.

Покистон ҳукумати Саудия валиаҳд шаҳзодаси ташриф доирасида фойдали инвестиция битимларига қўл қўйиши ва Покистоннинг ночор иқтисодиётига кўмак беришига умид қилган эдилар.

Шаҳзоданинг Осиёга сафари илк босқичи бўлган бу зиёрат минтақадаги вазият ўта кескинлашган пайтга тўғри келмоқда.

Ҳиндистон расмий Исломободни баҳсли Кашмир минтақасидаги худкушлик ҳужумида айбламоқда. Кашмирнинг Ҳиндистон қисмида 14 февраль куни худкуш ўзини портлатгани оқибатида 44 ҳинд полициячиси ҳалок бўлган эди. Покистон ҳукумати бу ишда қўли борлигини рад этмоқда.

Total Views: 554 ,

Добавить комментарий

Мюнхенда хавфсизлик бўйича халқаро анжуман якунланди

Мюнхенда хавфсизлик бўйича халқаро анжуман якунланди Мюнхенда жахон хавфсизлиги масаласида...

Закрыть