Сергей Лавров расмий ташриф билан Бишкекка келди

Сергей Лавров расмий ташриф билан Бишкекка келди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Бишкекка келди. 4 феврал куни у Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди, дея хабар беради давлат раҳбари матбуот хизмати.

Лавровнинг сўзларига қараганда, унинг ташрифи Россия президенти Владимир Путиннинг Қирғизистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўришга, ҳамда ҳукуматлараро комиссия мажлисида иштирок этишдан иборат.

«Биз бугун Қирғизистон ташқи ишлар вазири билан давлат раҳбарлари томонидан олдимизга қўйилган ташқи сиёсат билан боғлиқ барча масалаларни муҳокама қиламиз, бу масалалар барча йўналишлар бўйича фаолиятимизни барқарорлигини таъминлайди», — деди Лавров.

Жээнбеков Путиннинг бўлажак ташрифини «нуфузли сиёсий ҳодиса» дея атади. Унинг сўзларига қараганда, Россия раҳбарининг ташрифи «юқори даражали иттифоқчилик ва стратегик ҳамкорлик»ни намойиш қилади.

Бундан аввалроқ, Путиннинг Қирғизистонга давлат ташрифи 2019 йил март охирларига мўлжалланаётгани ҳақида хабар тарқатилган эди. Қирғизистон президенти маъмуриятининг хабарига кўра, Россия раҳбарининг Қирғизистонга давлат ташрифи якунлари бўйича ҳарбий, иқтисодий ва ҳуқуқ-тартибот соҳасида, минтақавий ва ташқи сиёсат масалаларидаги ҳамкорликка бағишлаган 15га яқин ҳужжат имзоланади.

Total Views: 472 ,

Добавить комментарий

Европа Иттифоқи “Туркманистон ҳаво йўллари”ни қора рўйхатга киритди

Европа Иттифоқи “Туркманистон ҳаво йўллари”ни қора рўйхатга киритди 4 февралда...

Закрыть