Сергей Лавров Марказий Осиё давлатларига сафарини Туркманистонда якунлади

Сергей Лавров Марказий Осиё давлатларига сафарини Туркманистонда якунлади

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Марказий Осиё давлатларига сафарини 6 февралда Туркманистонда якунлади.

Ашҳабодда Сергей Лавров Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов билан газ масаласида музокаралар ўтказганини айтди.

-Бизнинг учрашувимиз пайтида Туркманистон президенти газ масаласидаги муҳокамаларимиздан қониқиш билдирди. Бу муҳокамадан асосий мақсад газ сотиб олиш бўйича янги узоқ муддатли, кенг қамровли шартномаларга эришишдир,-деди Лавров.

Россия Туркманистондан газ сотиб олишни 2015 йилдан тўхтатган эди. Бунга Москва ва Ашхабод газ нархи бўйича келиша олмагани сабаб бўлганди.

Шундан сўнг Россиянинг туркман гази бозоридаги етакчилик ўрнини Хитой эгаллаган. 2018 йилнинг октябрида Россиянинг «Газпром» ширкати 2019 йилдан бошлаб Туркманистондан табиий газни импорт қилишни қайта тиклашини билдирганди.

Total Views: 388 ,

Добавить комментарий

АҚШ Евроиттифоқни Хитой компанияси қурилмаларини харид қилишдан тийилишга чақирди

АҚШ Евроиттифоқни Хитой компанияси қурилмаларини харид қилишдан тийилишга чақирди АҚШ...

Закрыть