Лавров ЕОИИ, МДҲ ва КХШТ ташкилотларини НАТОдан фарқи ҳақида сўзлаб берди 

Лавров ЕОИИ, МДҲ ва КХШТ ташкилотларини НАТОдан фарқи ҳақида сўзлаб берди 

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти, Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) каби ташкилотларда НАТОдан фарқли ўлароқ, ички диктат йўқ, бу ташкилотларнинг аъзолари қолганларга ўз амрини ўтказмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қозоғистоннинг “Хабар” ахборот агентлигига берган интервьюсида сўзлаб берди.  

“Бизда ЕОИИ, КХШТда бошқа иттифоқлар, мисол учун, НАТОдан фарқли ўлароқ, ўз амрини ўтказиш йўқ. Биз ҳеч қачон ҳеч кимга ҳеч нимани суқиштирмаймиз”, деб айтган Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири бунга мисол тариқасида ЕОИИ, МДҲ ва КХШТга аъзо давлатлар БМТда муҳим масалалар бўйича бир хил овоз бермасликларига эътибор қаратган. Бироқ НАТОда “якдиллик” босим ва ҳаттоки таҳдидлар эвазига таъминланади, деб айтган Лавров. 

“Биз НАТОда консенсус қандай йўл билан таъминланиши яхши биламиз. Бу шериклик, дўстона ёндашув эмас, балки диктатдир. Ҳа, у ерда “катта оғани” тинглашга ҳамиша тайёр бўлган озчилик бор, қолганлар эса кўндирилади, таҳдидлар билан мажбур қилинади, турлича усуллар қўлланади”, деб таъкидлаб ўтган Россия вакили.

“Бундай ҳолат бизда ЕОИИда ҳам, МДҲда ҳам, КХШТда ҳам юз бермайди”, деб қўшимча қилган Лавров. Унинг айтишича, бу ташкилотлардаги консенсус “тенг ҳуқуқли шериклар консенсусидир”. Уларда “озчиликнинг кўпчилик устидан (ёки аксинча) устунлиги” йўқ, аксинча “ўзаро манфаатлар мувозанати” акс этган.

Изоҳ: Сергей Лавров айтаётган гапларига ўзи ҳам ишонмаслиги аниқ. Кўпчиликка маълумки Лавров айтаётган ташкилотлар Россия етакчилигида ташкил этилган бўлиб, Россия бу ташкилотлар орқали унга аъзо бўлган давлатларга ўз нуфузини ўтказади. Агар қайсидир давлат бу ташкилотларга киришликдан бўйин товласа, Россия унга турли хил босим ўтказади. Аслида ҳам бу ташкилотларни тузишликдан мақсад СССР қулаганидан кейин Россия шундай ташкилотлар орқали Ўрта Осиё, Белоруссия, Армения давлатларини ўз қўл остида ушлаб туришдир. ЕОИИ ташкилоти эса Россия товарларини бу ташкилотга аъзо бўлган давлатларда эркин сотиш ва бу давлатларга Европа ва Хитой товарларини киришлигини чеклашга қаратилган.

Total Views: 604 ,

Добавить комментарий

Хитой ва АҚШ ўртасида янги зиддият пайдо бўлди

Хитой ва АҚШ ўртасида янги зиддият пайдо бўлди Хитой ташқи...

Закрыть