Седат Пекернинг иддаолари ёҳуд Эрдўғаннинг асл башараси очилмоқда

Седат Пекернинг иддаолари ёҳуд Эрдўғаннинг асл башараси очилмоқда

Седат Пекер: “Биз (ҳукумат билан) бир оиламиз, барча жиноий ишларни биргаликда амалга оширганмиз”.

Туркияда уюшган жиноий гуруҳ етакчиси деб танилган ва ҳукуматга яқинлиги айтиладиган Седат Пекер 2021 йилнинг 2 май куни ўзининг ютуб каналида шов-шувларга сабаб бўлган илк видео мурожаатини эълон қилди. Седат Пекер хозиргача тайёрлаган тўққизта видеосида Сурия, Озарбайжон ва бошқа давлатлардаги Туркиянинг ташқи сиёсати ҳақида, Туркиядаги давлат ичидаги давлат ҳақида ва содир бўлган турли ҳодисалардаги ҳукумат мулозимларининг қилмишлари ҳақида сўз юритди.

Седат Пекернинг мазкур иддаоларига шунчаки бир жиноий тўда бошчисининг видео чиқишлари деб қарамаслик керак. Аксинча  капиталист тузумда ҳукумат, ишбилармон тадбиркор, муваффақиятли бизнесмен номлари остида зўрлик, қотиллик билан иш кўрувчи жиноий гуруҳлар билан ажралмас бутунликни ташкил қилишини англаб, масалага мана шу жиҳатдан қараш керак. Пекер "мен маҳдий эмасман, мени қурбон қилишмоқчи бўлди, туядан, молдан, қўйдан қурбонлик қилинади, шердан қурбонлик бўлмайди" деб, сиёсатдаги ҳамтовоқларига уруш эълон қилди. Ҳукумат ва мафия ўртасидаги ҳамкорликни Седат Пекер очиқ далиллар ва гувоҳлар кўрсатмаси билан исботлаб берди. Зеро бугунги даврда қурол савдоси, одам савдоси, қорадори савдоси ва бошқа барча жирканч жиноятлар давлатнинг ҳимояси ва ҳамкорлигисиз амалга ошмайди.

Седат Пекер "бизни миллий ва ватанпарварлик фикрлари билан алдашди. Эй қардошларим бундай мафкураларга чақириқ бўлганда билингки, уни ортида ёвуз мақсадлар ётган бўлади" деди. Давлат жиноятларини бу тарзда фош этилиши демократияга ишонганларни ҳавотирга солиб қўйди. Шу сабабдан Пекернинг илк чиқишлариёқ Ғарб матбуотининг эътиборини тортди. Эрдўған ҳукумати эса Пекер видеолари чиқа бошлаганда ўзини кўрмаганга олди. Бу иши натижа бермагач айблаш ва қоралаш йўлига ўтди. Кейин Пекернинг видеолари катта шов-шувларга сабаб бўла бошлагач уни Америка ёки Англияга жосуслик қилишда айблади.

Седат Пекер ўз видеоларида бир неча бор "Туркияда давлат ичидаги давлатнинг бошчиси собиқ ички ишлар вазири Меҳмет Ағaрдир" деди. Пекерга кўра Меҳмет Ағaр ўзи раҳбарлик қилувчи Эгей денгизи Бодрум тумани соҳилида жойлашган Яликавак бандаргоҳини (портини) Афғонистондан келтириладиган қора дорини Яқин Шарқ давлатларига етказиб беришдаги марказга айлантирган. Бундан ташқари, европага наркотик моддалар етказиб беришда, турли даврларда алавий-сунний фитнасини юзага келтиришда, турклар ва куртлар ўртасида миллий низо ва қуролли тўқнашувларни келтириб чиқаришда, ҳақиқат учун курашган кишиларга суиқасдлар уюштиришда ва Туркиянинг Шарқий қисмидаги аҳолини (асосан курдларни) давлат сиёсатига бўйсундириш учун қасддан қашшоқлаштириш сиёсатини қўллаганликда айблади. Бунга жавобан Меҳмет Ағар Яликавак портининг директорлик лавозимидан истефо бериб, Пекер иддаоларини “Сўзжу” газетасига берган икки интервюсида қисман тасдиқлади. Пекернинг нишонидаги иккинчи шахс амалдаги ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу бўлди. Пекер ички ишлар вазирини Суриядан ноқонуний равишда ўтказилаётган нефт хомашёси, турли металлар, автомобиллар умуман Суриядаги уруш сабаб Туркияга киритилаётган ҳисобсиз бойликларни ўзлаштириб олаётганликда айблади. Сулаймон Сўйлуни ички ишлар вазири лавозимига келиши билан шахсий суғурта компаниясини шубҳали тарзда 85 карра катталаштириб олганликда, ФЕТО тергови доирасида бегуноҳ одамларнинг мол-мулкини талон-тарож қилишда, қолаверса ўғли Энгин Левент Сўйлуни ФЕТО биржасини бошқарганликда айблади. Бундан ташқари Пекер Сулаймон Сўйлуни ички ишлар вазири даражасига кўтарилишида ва келажакда президент бўлиши йўлидаги жамики эҳтимолий тўсиқларни бартараф қилишда ўзининг катта меҳнатлари синганини ҳамда Сулаймон Сўйлу ўзининг 25 йиллик лойиҳаси бўлганини иддао қилди. Пекер шунингдек Сўйлунинг катта рақиби, президентликка асосий давогар Эрдўғаннинг куёви, собиқ хазина ва молия вазири Берат Албайрак билан муносабатлари совуқлашишига ҳам Сулаймон Сўйлу сабаб бўлганини айтди.

Туркиядаги сиёсий ҳолатга қаралса, Эрдўған аввалгидек Адолат ва тараққиёт партияси ёрдамида якка ўзи Туркияни бошқаришга қодир эмас. Сиёсий обрўси пастлаб кетгани сабаб Эрдўған Миллиятчи Ҳаракат Партияси (МҲП) билан коалиция тузишга мажбур бўлди. Миллиятчи Ҳаракат Партияси тарафдорлари сўнгги пайтларда Давлатдаги асосий мансабларни эгаллаётгани ҳам коалициядаги МҲП тасирининг ортишига сабаб бўлди. МҲП раиси Девлет Баҳчелининг Туркиядаги яна бир йирик мафия бошчиси Аловуддин Чакижини қамоқдан чиқаришига ҳам МҲПнинг коалициядаги қудрати сабаб дейишимиз мумкин. Аловуддин Чакижи коалиция дастагини олгач Седат Пекердан видео чиқишларини дарҳол тўхтатишини талаб қилиб оғир ҳақоратлардан иборат очиқ хатини эълон қилди.

Одатда Эрдўған халқ орасида муҳокамаларга сабаб бўлган ҳар қандай масалани ўша куннинг ўзида ёки кўп ўтмасдан тилга олиб, ўз муносабатини билдирар эди. МҲП раиси Девлет Баҳчели Седат Пекер чиқишларидан 23 кун ўтгач Сулаймон Сўйлуни ҳимоя қилиб баёнот берди. Ундан кейин Эрдўған "Сўйлуни ҳимоя қиламиз ва ташқи кучларнинг бу ўйинларига тўсқинлик қиламиз" деб баёнот берди. Шу маълумотни ҳам қайд этиб ўтиш керакки Пекер видеоси чиққан кунлари Эрдўған Бештепа Саройида Сўйлуни қабул қилган. Уларнинг яккама-якка суҳбати бир ярим соат давом этган.

Седат Пекер жиноят ва ҳақсизликларни аввалдан тузган режасига кўра тартиб билан фош қилишини айтган эди. Бироқ ҳукуматга ишлайдиган журналистларнинг фитна саволлари ва руҳий босимлари сабаб Седат Пекер босиқлик ва совуққонлик билан режаси бўйича ишлашдан чалғиди ва қизишиб, Эрдўғанни ўзи билан ҳисоблашишини талаб қилишга ўтди. Пекер шу пайтгача Эрдўған яхши, қолганлар ёмон деган позицияда турган эди.

Видеоларида иддао қилинган давлат мулозимлари билан боғлиқ жиноятлар ўз исботини топмаса Седат Пекер хун сифатида ўз қўлини кесишини айтиб келган эди. Эрдўған масаласига келгач эса, Седат Пекер тўппонча стол устига қўйилишини айтиб, агар мени айтганларим ёлғон бўлиб чиқса камера қаршисида ўз жонимга қасд қиламан деб сўз берди. Седат Пекер 9-видеосини Эрдўған билан орани очиқ қилишга бағишлашини бир ҳафта олдин маълум қилган эди. Бироқ бир ҳафта ичида содир бўлган ҳодисалар Пекерни Эрдўған билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш масаласини кейинга сурди. Сабаби Метин Кулунк (давлат ходими ва Эрдўғаннинг нутқ ёзувчиси) Седат Пекерга қўнғироқ қилиб "Эрдўғанга бағишлаган келгуси чиқишинг Байден билан бўладиган учрашувга таъсир қилиши мумкин" дейди. "Шу сабабдан видео мурожаатингни кейинга қолдир" дейди. Бу илтимосни Пекер қабул қилади. Шу билан Эрдўған айрим ишларини сирлигича қолиб кетишига эришади. Акс ҳолда Пекер тўққизинчи видеосида Эрдўған оғасининг халқдан махфий сақлаб келган биргаликда амалга оширишган сирли ишларини фош қилиши кутилаётган эди. Сабаби шундаки, Пекер «биз битта оиламиз, барча жиноий ишларни биргаликда амалга оширганмиз» дейиши, халқда шундай тасаввурни пайдо қилган эди. Бундан ташқари бу чиқишда, 2016 йил 15 июлдаги давлат тўнтаришига уриниш ҳаракати ҳақида мавжуд тушунчаларни ўзгартириб юборадиган даражадаги ҳақиқатларни фош қилиши кутилаётган эди.

Седат Пекер Суриядаги Озод Сурия армиясига техник воситалар ва дронлар етказиб берганлигини айтиб, унинг номидан яширинча САДАТ ташкилоти Жабҳатун Нусра гуруҳини қурол-аслаҳа билан таъминлаб келганини маълум қилди.

Хизб ут-Таҳрир Сурия қўзғалонининг аввалидан бошлаб мусулмонларни Ғарбнинг малайи бўлган Туркия, Саудия, БАА ва Қатар каби давлатларнинг қурол-аслаҳа ва бошқа турдаги ёрдамларини қабул қилишдан огоҳлантириб келган. Бундай ёрдамларни қабул қилсалар куфр, Уммат қўзғалонини ўзининг тўғри йўлидан буриб юборишидан огоҳ этган эди. Афсуски мужоҳидлар сиёсий жиҳатдан алданиб Туркия ва бошқа давлатларнинг ёрдамларини қабул қилишди. Бунинг оқибатида жиҳодчи гуруҳлар куфр лойиҳаларини ижро қилувчи малай давлатларга итоат қилишга мажбур бўлиб қолишди. Натижада Сурия қўзғалони Америка етакчилигидаги куфр фойдасига ҳал қилинди.

Седат Пекер шунингдек Арманистон билан бўлган урушда Туркия ўз чегарасини Озарбайжонга қасддан очмагани ҳамда Россияни бу минтақага мустаҳкам ўрнашишига ва урушнинг ҳақиқий ғолибига айланишига Туркия хизмат қилиб берганини айтди. 

Америка дунё мусулмонларини Исломийлашишига тўсқинлик қилиш ва демократия билан заҳарлаш мақсадини "Эрдўғанни Ислом Умматининг етакчиси сифатида кўрсатиш лойиҳаси" билан ҳам амалга ошириб келди.

Пекер Фаластиндаги намойишчиларнинг Эрдўғанга йўллаган нидоларини Туркиянинг А Хабар телеканали «Фаластинликлар Президентимизга ташаккурларини йўлламоқда» деб сохтакорлик билан хабар тарқатишди. Аслида эса Фаластин аҳли Эрдўғанга мурожаат қилиб "бизга ёрдам бераман деган эдинг, нега ёрдамга келмаяпсан" дея зорланишаётганди деди. Пекер Эрдўған ҳукуматига қарата шундай деди: "Сурияга, Ливияга армияни жўнатдинг, нега Фаластинлик мусулмонларни ҳимоя қилиш учун Исроилга армияни жўнатмаяпсан? Армиямизни Исроилга ҳам жўнат! Бутун ҳаражатларни ўзим қоплайман. Жўнатолмайсан! Эрдўған Уммат лидери деган фикр батамом йўқ бўлди", деди.

Пекер видео суҳбатларининг бирида Бодрум туманидаги Парамонт меҳмонхонасига эътиборни тортиб, бу отелга нуфузли расмийлар, ҳатто бош вазир Бинали Йилдирим ҳам меҳмон бўлиб туришини айтади. Бу отел қандай вазифа бажариши ва у кимдан тортиб олинганига эса тўхталмайди. Фақат бу меҳмонхонанинг эгаси Сезгин Баран Коркмаз экани ва у Туркияда қидирувга берилишидан бир кун олдин Эрдўғаннинг руҳсати ва Сулаймон Сўйлунинг маслаҳати билан қочириб юборилганига эътиборни тортади. Бу маълумотни келтириш билан, Пекер ҳам Сулаймон Сўйлунинг 2022 йил Апрел ойида қайтиб келиши ҳақидаги маслаҳати ва ваъдасига ишониб Туркияни тарк этганини яна бир марта эслатди.

Маълумотларга кўра Парамонт меҳмонхонаси махфий йиғинлар ўтказиладиган ва йиғилган пуллар сақланадиган жой бўлган. Унинг собиқ эгаси асли Ўзбекистонлик Ботир Раҳимов (Ботир алюминий) бўлиб меҳмонхонани ундан қарзлари сабаб Сезгин Баран Коркмаз тортиб олган. Ботир Раҳимов энг арзон хонасининг бир кунлиги 500 доллар бўлган ҳашаматли улкан меҳмонхонадан ажраган бўлсада, Шавкат Мирзиёев оиласи билан қуда тутинганидан бери унинг бизнеслари Ўзбекистонда ҳам чет давлатларда ҳам гуллаб яшнамоқда. Мафия (уюшган жиноий тўдалар) Ўзбекистон сиёсатида ҳам муҳим ўрин тутади, ҳукуматнинг қора ишларини бажаришда турли даврда турли кўриниш олган бўлсада, у доим мавжуд бўлиб келди.

Седат Пекер бир видео чиқишининг якунида 40 ёшдан кичикларга мурожаат қилиб шундай деди: "Сиз шундай давлат тизимини барпо қилингки, ҳатто мен ҳам, ўғирлик қилишни истаган чоғимда ҳам, ўғирлик қила олмайин. Сиз агар хоҳласангиз  бу нарсани албатта қила оласиз", деди.

Биз айтамизки Седат Пекерга ўхшаган уюшган жиноий тўдаларнинг жиноий ишларига тўсқинлик қиладиган ва уларнинг тепасида турган Эрдўған ва югурдакларининг жирканч ишларига йўл қўймайдиган, барча қинғир ишларга тўсиқ қўядиган ягона тузум Ислом Шариатидир.

Аллоҳ Азза ва Жалла айтади:

أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ ۚ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّـهِ حُكْمًا لِّقَوْمٍ يُوقِنُونَ

«Динсизлик ҳукмрон бўлишини хоҳлайдиларми, иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилувчи ким бор?!»    [Моида 50]

Халифалик давлатини қайта тиклаш билан Исломни ҳаётга олиб келиш учун Мусулмонлар турли йўналишларда фаолият юритувчи жамоаларни ва партияларни тузишди. Илм олиш ва тарқатишга асосланган жамоалар, демократиянинг зарарсиз бўлиб кўринган бир қисми билан тараққий этишга урунган партиялар, моддий кураш билан бой берилган Ислом диёрларини фатҳ қилиш орқали озод қиламиз деган жиҳодий ҳаракатлар ва фикрий сиёсий кураш олиб борувчи Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси. Бугун Мусулмонлар жаҳондаги энг юксак ва ноёб илмларга эга бўлгани ҳолда дунёдан ортда қолмоқда. Демократияни нажот йўли деб гумон қилган партиялардан бирининг етакчиси Эрдўған Америка президенти Байденнинг буйруғи билан Афғонистондаги куфр нуфузини мужоҳидлардан ҳимоя қилишни ўз зиммасига олмоқда. Тахти мўртлашиб заиф ҳолга келган Башар Асадни аксар Сурия халқининг дастаги олингани ҳолда жиҳод йўли билан қулатиш амалга ошмади. Барча муваффақиятсизликларнинг асл сабаби Исломнинг фикрий ва сиёсий жиҳатини қабул қилмасликдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага Қуръон ўқиб берувчи қилиб Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳуни юбориб, аввал Ислом билан инсонларни тарбияладилар. Ширкдан Исломга юзланиш Мадинада бир йилда амалга ошгач Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу Маккага қайтиб Росулуллоҳ га мусулмонларнинг аҳволидан хабар бердилар. Кейинги босқичлар иккинчи ақаба байъати ва Росулуллоҳ нинг ҳижратлари билан Мадинада Исломий давлат тикланди. Шулардан келиб чиқиб айта оламизки, инсонлар онггида инқилоб (тубдан ўзгариш) содир бўлмагунча ҳаёт майдонида ўзгариш вужудга келмайди. Хизб ут-Таҳрир олға сураётган даъват услуби Росулуллоҳ нинг даъват йўллари бўлиб, мана шу йўл билан Аллоҳ рози бўладиган давлат барпо қилинди ва дунёнинг турли тарафларига оламий саодат сифатида Ислом даъвати олиб чиқилди.

Абдураҳмон

29.06.2021

Total Views: 298 ,

Добавить комментарий

Жаҳон банки электр энергетикаси соҳаси ривожи учун Ўзбекистонга 380 миллион доллар қарз беради

Жаҳон банки электр энергетикаси соҳаси ривожи учун Ўзбекистонга 380 миллион...

Закрыть