Савдо урушлари ва уларнинг сиёсий жиҳатлари

Савдо урушлари ва уларнинг сиёсий жиҳатлари

Тарих тонги отганидан бошлаб то қиёматга қадар халқаро кураш икки сабабдан келиб чиқади. Яъни, давлатлар ё ҳукмронлик ва устунлик учун ёки моддий манфаатни қўлга киритиш учун ўзаро курашадилар. Мана шу икки сабаб халқаро курашни ҳаракатга келтирувчи мотор вазифасини ўтаб келади. Бироқ Ислом давлати қулатилганидан ва Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин, шунингдек, майдонда фақат манфаатни муқаддас санайдиган ҳамда иқтисодий ҳукмронликка интиладиган капиталистик система якка ҳоким бўлиб қолганидан сўнг биринчи сабаб майдондан четлашиб, иккинчи сабаб қолди. Бу иккинчи сабаб (яъни, моддий манфаат кетидан қувиш) буюк давлатлар ўртасида мустамлакачилик рақобати учун ҳаракатлантирувчи куч ва асосий туртки бўлиб келмоқда.

Аввалда катта давлатлар ўртасида дунё ресурслари ва манфаатлар устида кечган айни рақобат кейинчалик нопок сиёсатга айланди. Бу сиёсатнинг қатор қурол-воситалари мавжуд бўлиб, асосан қуйидагилардан иборат: буюк давлатларга қарашли Жаҳон Савдо Ташкилоти, Халқаро Валюта Фонди, Жаҳон Банки каби муассасалар, сиёсий битим ва шартномалар, сиёсий келишувлар ва қитъалараро йирик компаниялар. Шунингдек, малай ҳукмдорлар ва уларнинг давлат армиялари ҳам мана шу қурол-воситалари сирасига киради.

Катта давлатлар ўртасидаги курашга келсак, Германия ва гигант Хитойнинг илм-фанда ва иқтисод фанида сезиларли даражада ўсиши ҳамда иқтисоди кескин ривожланиб, ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши… буларнинг бари биринчи давлатни безовта қила бошлади. Биринчи давлат айни давлатларнинг иқтисодий ривожланиши сиёсий жиҳатдан ўсишга айланиб кетишидан хавотирланадиган, ўзининг биринчи давлатлик мақомига ва дунёдаги сиёсий нуфузига путур етказишидан хавфсирайдиган бўлиб қолди. Бундан ўн йил муқаддам иқтисодий кризиснинг биринчи давлатни ўз домига тортиши, иқтисодини издан чиқариши, кейин эса, бунинг Америка иқтисодига қақшатқич даражада салбий таъсир кўрсатиши натижасида бу биринчи давлат янада ваҳимага туша бошлади. Мана шундан келиб чиқиб, айни иқтисодий кризиснинг салбий оқибатларидан қутулиш йўлида истаган ҳар қандай услуб ва йўлни қўллаб келмоқда. У ўз сиёсатчиларига дунё давлатлари билан савдо айирбошлаш ва муомалаларида ман этилган ҳар қандай услуб ва воситаларни қўллашларига кўк чироқ ёқиб берди. Иш шу даражага етдики, АҚШнинг бугунги президенти Дональд Трамп Жаҳон Савдо Ташкилоти қонунларини ва эркин савдо сиёсатини оёқ ости қиладиган бўлди. Ваҳоланки, ушбу сиёсат ўтган ўнлаб йиллар мобайнида дунё савдо муносабатлари учун асос бўлиб келганди. Шунингдек, йирик давлатлар ўзларининг савдо ва иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда мана шу Жаҳон Савдо Ташкилоти қонунлари ва эркин савдо сиёсатини асосий манба қилиб олишган эди, ҳеч бир давлат уларни бузишга журъат қилолмасди. Кузатувчи ва иқтисодчиларга кўра, АҚШнинг бу иши савдо урушлари аланга олишига гугурт чақмоқда. Хўш, савдо урушлари нима ўзи? Бу турдаги урушларнинг қандай реал сабаблари бор? Унинг сиёсий жиҳатлари қандай? Бу урушлар халқаро позицияга таъсири қилиши мумкинми?

Савдо урушлари:

Савдо урушлари, деган истилоҳ Қўшма Штатлар амалга оширган бир қанча чоралардан сўнг оммавий ахборот воситаларида тарқала бошлади ва сиёсатчию, иқтисодчилар тилидан тушмай қолди. Маълумки, Қўшма Штатлар бу чораларни Европа Иттифоқи, Хитой, Канада ва бошқа бир неча давлатларга қарши қўллади, бунинг ортидан реакциялар ва қарши чоралар келиб чиқди.

Бу чоралар қуйидаги ишларда намоён бўлди:

  • Қўшма Штатларга айни давлатлардан импорт қилинадиган молларга бож тўловларини жорий қилиш. Масалан:

– Қўшма Штатларга импорт қилинадиган пўлатга 10 %, алюминийга 25 % бож тўловларини жорий қилиш. Бу – Европа Иттифоқи, Канада, Мексика, Жанубий Корея ва Хитойдан келадиган пўлат ва алюминийларни ҳам ўз ичига олади.

– Хитойдан келадиган молларга йилига 50 миллиард доллар миқдорида бож тўловини белгилаш.

  • Жорий қилинган бож тўловларига қарши-жавобан бож солиғи жорий қилинса янада кўпроқ тўловлар белгилаш билан таҳдид қилиш. Масалан:

– Хитой АҚШга жавоб сиёсатини қўллаб, Америкадан импорт қилинадиган молларга 50 миллиард доллар қийматидаги бож тўловини белгилаган эди. АҚШ Хитойдан импорт қилинадиган молларга 200 миллиард доллар қийматида бож тўловини белгилади.

– Шунингдек, АҚШ импорт қилиб оладиган, яъни Европа Иттифоқидан келадиган автомобилларга бож тўловини белгилаш. Бу – қачонки Қўшма Штатлар Европа Иттифоқи давлатларидан импорт қиладиган алюминий ва пўлатга бож тўлови белгилагани учун Европа Иттифоқи давлатлари ҳам бунга жавобан, АҚШдан импорт қиладиган молларга бож тўловларини белгилаган тақдирда амалга ошади. Бу таҳдид Канада билан Европа Иттифоқи АҚШ чораларига нисбатан жавоб қайтаришни эълон қилишлари ортидан янгради. Канада, билан Европа Иттифоқи АҚШдан импорт қиладиган молларга солиқ солиш ва айни чорани татбиқ қилиш мақсадларини маълум қилишган эди.

  • Трамп Катта Еттилик (G7) давлатлари саммитида қабул қилинган якуний баёнотга имзо чекишдан бош тортди. Бу нарса айни давлатлар раҳбарлари Қўшма Штатларни ўзларига қарши қўллаган иқтисодий чоралардан тўхтатиш учун кескин норозилик билдириб, Трампни протекционизм ва бож солиғидан воз кечишга кўндиришга ҳаракат қилишлари ортидан рўй берди.

Ушбу чоралар (савдо урушлари) ортидаги сабаблар:

Қўшма Штатлар астрономик даражада (20 триллиондан зиёд) қарзга ботган… У 2008 йилда юз берган иқтисодий кризис оқибатларини ҳалигача енгиб ўтолгани йўқ… Собиқ маъмуриятнинг бу борада омади чопмади… Ҳозирги маъмурият айни оқибатларни ҳал қилиш учун нопок йўлларни тутди… Мана шундай бир пайтда, АҚШ ушбу сиёсатни қабул қилар экан, бундан қуйидаги мақсадларни амалга оширишни кўзлади:

– Ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам АҚШ давлати бюджетига йирик миқдорда маблағ жалб қилиш. Бу йўллар янги савдо битимларини имзолаш ва Америка маҳсулотлари учун янги бозорлар очиш каби давлат учун муносиб дипломатик йўл бўладими ёки Саудияга нисбатан қўллангани каби, жиноятчи гуруҳлар ва мафияга муносиб йўл бўладими ёхуд Хитой ва Европа Иттифоқига нисбатан қўллангани каби бож солиқлари солиш чоралари бўладими, фарқсиз. Шундан сўнг АҚШ бу маблағдан ўз иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва кўплаб иш ўринларини яратишда фойдаланади.

– Америка баъзи давлатларнинг, хусусан, Германия ва Хитойнинг иқтисодидаги кескин ўсишга салбий таъсир ўтказмоқчи. Маълумки, АҚШ бозорлари бу икки давлат учун асосий истеъмол манбаи ҳисобланади. Шунинг учун ушбу таъсир ўтказишдан мақсад, уларнинг иқтисодий ва сиёсий ўсишларини тўхтатишдир. Бунинг муқобилида, ўзидаги маҳаллий компанияларни қўллаб-қувватлаб, давлат иқтисодини тиклаш учун – масалан, пўлат ва алюминий саноати соҳасида – ишлаб чиқаришни рағбатлантиряпти.

Қўшма Штатларни мана шундай чоралар қўллашга ундаган нарса шуки, у Хитойнинг Америка билан бўлган савдо манфаатларига зарар етказмасликка қанчалик қаттиқ ҳаракат қилаётганини тушуняпти. Зеро, Хитой яқинда ўз иттифоқчиси бўлган Шимолий Кореяни Америка буйруқларига бўйсундириб берган эди. Шунингдек, Америка Хитойнинг айни чораларга жавоб қайтаришга қодир эмаслигини ҳам билади. Чунки Хитойнинг АҚШга экспорти ҳажми, ундан оладиган импорти ҳажмидан жуда катта. Бу эса, Хитойни Америка провокацияларига рози бўлишга мажбур қилади. Зотан, Хитой ҳисоб-китобларидан шу нарса маълумки, илгари бу давлат ўзининг халқаро сиёсат бобидаги онг ва тушунчалари саёз эканини, сиёсий иродаси заифлигини намоён қилган. Америкаликлар наздида ким мол эвазига иттифоқчиларини қурбон қилса, демак, у қолган молларини сақлаб қолиш йўлида бир қисм молини ҳам қурбон қилади. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар Европа Иттифоқини иқтисодда дунёнинг энг биринчи давлати билан кураша олмаслигини ҳам билади.

Шу боис, Британия Европа Иттифоқидан чиққанидан сўнг ўзига янги иқтисодий шерик қидирмоқда. У ҳам Европа Иттифоқини, ҳам АҚШни заифлаштирадиган шаклда бир оёғини Европа Иттифоқига, бир оёғини АҚШга қўйиб, макр-ҳийла ишлатмоқда.

Германияга келсак, гарчи у Қўшма Штатларга нисбатан сиёсий позициясини – айниқса ҳозирги маъмурияти пайтда – ўзгартириб, қарши сиёсат олиб борса-да, бироқ у ҳамон АҚШ билан беллашишга қодир эмаслигича қолмоқда. Чунки бунинг учун унда на ҳарбий қудрат бор ва на сиёсий нуфуз. Қолаверса, Германиянинг Қўшма Штатлар билан бўлган манфаати ҳам оз эмас. Германия йилига 111 миллиард доллар экспорт қилади, бу эса, АҚШ экспортидан икки баробар кўп. АҚШ бозори Германияда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун энг муҳим бозорлардан бири, ишлаб чиқарган автомобилларининг 15 %ини АҚШга экспорт қилади. Бундан ташқари Германия Америка ичкарисида ҳам автомобил ишлаб чиқаради. Бинобарин, агар у айни дамда бу урушга кирадиган бўлса, албатта ундан зиён билан чиқади.

Франция эса, Британия билан Германиясиз бир ўзи Америкага бас келолмайди.

Ушбу урушларнинг сиёсий кўлами:

Бу урушларнинг сиёсий кўламига киришишдан олдин муҳим бир нарсани айтиб ўтишимиз керак. Гап шундаки, катта давлатларнинг ҳарбий қудрати ва сиёсий нуфузи биринчи давлатникига солиштирганда анча оз. Бунга иккита мисол келтирамиз:

Биринчи: АҚШнинг 2018 йил учун мудофаа бюджети 715 миллиардга етди ва бу барча катта давлатларнинг мудофаа бюджетига тенгдир.

Иккинчи: АҚШнинг сиёсий нуфузи барча катта давлатларнинг сиёсий нуфузидан устун ва бу устунлиги тобора ортиб бормоқда. Қўшма Штатлар бутун дунёдаги сиёсий масала ва муаммоларни деярли ўз қўлида ушлаб келмоқда.

Бугунги кунда дунёга АҚШ ҳукмронлик қилаётган, Европадаги эски-янги рақиблар эса чекинган, Хитой эса, фақат регионал фикрлаш муаммосидан чиқолмаётган бир вақтда, барча йирик давлатлар биринчи давлат (АҚШ) сиёсатига таъсир ўтказишга уринишмоқда. Улар Ироқ, Афғонистон, Сурия, Саудия, Фаластин, Шимолий Корея ва бошқа ерларда бўлгани каби, кўплаб сиёсий масала ва муаммоларда ўз манфаатларини таъминлашга уринишяпти. Бу давлатлар биринчи давлатга дунёни бошқариш ва назорат қилишда давом этишига ёрдам беришяпти. Бунинг муқобилида эса, биринчи давлат орқали ўзларининг маълум иқтисодий мақсадларини амалга оширишяпти ҳамда у билан савдо айирбошлаш, унинг йирик бозори ва улкан истеъмолидан фойдаланиш орқали катта даромадни, миллиардлаб долларларни қўлга киритишяпти. Аммо биринчи давлат бунинг муқобилида, савдо баланси йирик давлатларнинг манфаати томон оғир босишига сукут қилар ҳамда уларнинг Америка бозори ва истеъмолидан фойдаланишларига панжа орасидан қараб келар эди. Улар АҚШнинг сиёсий лойиҳаларига хизмат қилишаётгани учун ҳамда унинг дунёни бошқаришига ёрдам берганлари учун шундай қилар эди.

Лекин биринчи давлат катта давлатларга уларнинг эски нуфузлари қолган минтақаларда масалан, Форс Кўрфазида Британияга, Африкада Францияга, Шарқий Европада Россияга, Хитой денгизида Хитойга сиёсий зарбалар йўллади. Бу эса, ўз навбатида, АҚШ билан айни катта давлатлар ўртасидаги иқтисодий ютуқларни хавф остига қўйди. Яъни Американинг сиёсий зарбалари катта давлатларни унга ёрдам бериш сиёсатларини ўзгартиришга ва унинг қайноқ масалаларни қўлига олишига кўмаклашишни тўхтатишга ундади. Биринчи давлатнинг савдо урушини эълон қилиши ва ўз иттифоқчилари ёрдамини қадрламай, ҳукмронликни исташи, уларни ўз ортидан эргашадиган давлатлар сифатида, қаноти остига олмасдан фақат савдо фойдасини ўйлаши шуни англатмоқдаки, у айни иши билан катта давлатлар олдидан эшикларни ёпиб олди, уларнинг сиёсий ва иқтисодий манфаатларига зарба берди. Бунинг оқибатида, улар биринчи давлатга нисбатан ўз сиёсатларини ўзгартиришга мажбур бўлмоқдалар. Зеро, савдо урушлари, деган нарсанинг сиёсий кўлами мана шу.

Савдо урушларининг халқаро позицияга таъсир қилиш эҳтимоли:

Халқаро позиция деб, дунёдаги биринчи давлат билан биринчиликни талашаётган давлатларнинг турган ҳолатига айтилади. Бу ҳолат бир хил бўлмайди, балки дунёнинг вазияти, ҳолати ва воқеа-ҳодисаларига қараб ўзгариб туради.

Биринчи давлатга таъсир қилиш ва шу орқали халқаро позицияга таъсир ўтказиш учун биринчи давлатнинг ҳақиқий манфаатларига реал таҳдид туғдириш ёки келишиш орқали унинг манфаатлари хавфсизлигини таъминлаш керак бўлади. Бугунги кундаги халқаро позицияга назар ташлаган киши шунга гувоҳ бўладики, йирик давлатларнинг биринчи давлат манфаати хавфсизлигини таъминлаш орқали унга таъсир ўтказиш варианти ҳам хавфли, ҳам аҳмоқона иш. Катта давлатларга нолойиқ бўлган бундай услуб ҳозирги Америка маъмурияти ва унинг сиёсати даврида фаол бўлмаган ва фойдасиз ишдир ва буни йирик давлатлар англай бошлади. Бу услубнинг катта давлатларга нолойиқ экани эса, унда халқ борлиғи билан ўйнашиш ва давлат тақдирини хавф остига қўйиш бор. Зеро, АҚШ маъмуриятининг бугунги сиёсати йирик давлатлар манфаатига парво қилмаган ҳолда фақат ўзининг савдо ва сиёсий манфаатини ҳимоя қилишдан иборат бўлиб, қачон ўзи учун манфаат пайдо бўладиган бўлса, ҳар қандай шартномани бузишга, ҳар қандай халқаро қонунни оёқ ости қилишга, давлатлараро ташкилотлардан воз кечишга тайёр турибди.

Бу савдо урушлари катта давлатлар учун шундай бир хавф бонгини урдики, натижада уларнинг ҳар бири Қўшма Штатлар билан ўз сиёсатини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди. Ҳақиқатда, бунинг белгилари кўрина бошлади ҳам. Яқинда катта давлатлар Қўшма Штатлардан алоҳида фақат бир-бирлари ўртасида сиёсий иттифоқлар ва савдо шартномалари туза бошлагани яққол кўзга ташланди ва бу биринчи давлат ва унинг такаббурона сиёсатига қарши кураш ўлароқ баҳоланди. Бунга мисоллар кўп. Жумладан: Шанхай ташкилотининг 2018 йил 10 июнда Хитойда бўлиб ўтган сўнгги учрашувида бўлгани каби, Россия Хитой билан яқинлашди. АҚШ қўллаган яқиндаги чоралардан манфаат жиҳатидан улкан зарар кўрган Европа Иттифоқи давлатлари, «G7» давлатлари саммитида бўлгани каби, бир-бири билан яқинлашишди. Буни Макроннинг «Агар керак бўлса, «G7»нинг олти аъзоси ўзлари учун алоҳида «G6» тузиб олишимиз ҳам мумкин», деган баёнотидан ҳам хулоса қилинмоқда. АҚШ чоралари ва унинг қайсар раҳбарига жавобан берилган бу баёнот халқаро позицияда ўзгариш юз бера бошлаганидан дарак бермоқда. Американинг ҳозирги маъмурияти даврида ҳамда мутакаббир президентининг савдо урушларини эълон қилиб, Қўшма Штатлар уни пайдо қилишга қодир, дея мақтанишидан бу урушларнинг белгилари яққол кўзга ташлана бошлади. Трамп «Агар давлат бошқа давлатлар билан бўлган савдосида миллиардлаб долларларни йўқотаётган бўлса, бундай ҳолатда савдо урушлари қўл келади. Зеро, савдо урушларини келтириб чиқариш осон нарса», дея твит қолдирди. Биз Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг саволга жавоб нашрасидаги Қўшма Штатлар бошлаётган савдо урушларига изоҳ сифатидаги сўзларни эслаймиз: «Бизнесменлик ақлияси соҳиби бўлган АҚШ президенти Трамп Америка иқтисодиётини қутқаришга ҳаракат қилар экан, бунда «биринчи Америка» шиорини кўтариб олди. Бу эса, Америка узоқ вақтдан буён ўз нуфузини дунёга зўрлаб тиқиштиришда фойдаланиб келган халқаро муассасанинг бугун тарқалиб кетиши, бинобарин, бутун глобал тизим ҳам тарқалиб, янги халқаро позиция юзага чиқиш мумкинлигидан дарак беради. Америка шу кунгача дунёга хўжайин бўлиш учун бошқа давлатларнинг ёрдами билан ҳамда савдо балансини ўзига мойил қилиш орқали жонбозлик кўрсатиб келган эди. Аммо бугун у савдо даромадларига ўз иттифоқчиларининг ёрдамисиз бир ўзи хўжайин бўлиш, уларни эса ўзининг соясига эргашиб юрадиган давлатларга айлантириш ҳақида ўйлайдиган бўлиб қолди».

Биринчи давлат билан катта давлатлар ўртасидаги бугунги кунда юз бераётган савдо урушлари уларнинг иттифоқлари бўлиниб кетиб, янги иттифоқлар пайдо бўлишидан, халқаро позиция ўзгаришидан, янги халқаро позиция юзага келишидан, йирик давлатлар поғонасига эса, янги давлатлар чиқишидан дарак беради. Масалан, Германия оғир калибрли қуроллар билан қуролланиш амалиётини бошлаши мумкин. Ҳатто, келажакда, дунёни ҳарбий курашга тиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас, худди биринчи ва иккинчи Жаҳон урушлари каби. Бу билан бутун дунё йиртқич капиталист бўрилар ўртасидаги курашга ғарқ бўлади. Катта давлатлар билан биринчи давлат оламни талон-тарож қилиб, бутун қитъалар ҳисобидан ўз юртларини ривожлантиришда давом этишади. Ҳеч қандай ахлоқий ёки инсоний қадриятга қарамай, фақат моддий ва тижорий ютуқ учун кураш сақланиб қолаверади… бойликларни бўлишиб олишга келишиш ёки ихтилоф қилиб, ўзаро курашишдан қатъий назар, бутун олам катта давлатлар оловида жизғинак бўлиб қолаверади… Бугун башарият капиталистик тузумдан ҳамда шу тузум келтириб чиқараётган нопок-ғирром курашлардан Ислом давлатини барпо қилиш билангина халос бўла олади. Зотан, Ислом давлати капиталистик системани ҳамда унинг ноқис ва ожиз инсоний ақл томонидан тузилган, бутун башариятни бадбахт, қашшоқ ва ўзининг ҳаётий ишларини бошқаролмайдиган ожиз башариятга айлантирган тузумини улоқтириб ташлайди. Унинг ўрнига башариятнинг яратувчиси тузган Ислом тузумини ўрнатади. Зеро, башарият аҳволини нима тузатишини ва ҳаётини нима тартиб-интизомга солишини фақат яратувчигина билади. Ана шунда башарият бадбахтлигига сабаб бўлган кураш уни бахтли қилувчи курашга, уни капитализм ёвузлигидан халос қилиб, фаровон ҳаёт кечиришини таъминлайдиган курашга айланади. 

Доктор Иброҳим Тамимий

Total Views: 328 ,

Добавить комментарий