Саудия Арабистони қурол-яроғни 60 фоизини АҚШдан сотиб олади

Саудия Арабистони қурол-яроғни 60 фоизини АҚШдан сотиб олади

Саудия Арабистони ўз хавфсизлиги учун АҚШга пул тўламайди, деди Саудиянинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Блумберг агентлигига берган интервьюсида Америка президенти Дональд Трампнинг талабини изоҳлар экан. 

Яқинда Миссисипидаги тарафдорлари олдидаги чиқиши чоғида Трамп Саудия қиролини яхши кўришини, аммо АҚШ ҳимоя қилмаса у икки ҳафта ҳам тура олмаслигини ва бу хизмати учун қирол унга пул тўлаши кераклигини айтганди.

"Аслида биз хавфсизлигимиз учун ҳеч қандай пул тўламаймиз. Биз АҚШдан олинган барча қуролларга пул тўланган деб ҳисоблаймиз, қуролларни текинга олмаганмиз. Саудия Арабистони ва АҚШ ўртасида муносабатлар ўрнатилган пайтдан бошлаб барча нарсани пулга сотиб оляпмиз", — деди шаҳзода.

Салмоннинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони икки йил олдин бошқа мамлакатлардан қурол сотиб олишни мўлжаллаган, аммо ҳукумат тепасига Трамп келганидан сўнг армиясини яна ўн йил давомида Америка қуроллари билан таъминлашга қарор қилган. Бунда қуролнинг 60 фоизи АҚШдан сотиб олинади, 40 фоизи эса Америка технологиясидан фойдаланган ҳолда қиролликнинг ўзида ишлаб чиқарилади. Ар-Риёд бу мақсад учун 400 миллиард доллар сарфлашни режалаштирган.

Total Views: 685 ,

Добавить комментарий

Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида Ўрта Осиё давлатлари ИИВ раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтди

Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида Ўрта Осиё давлатлари ИИВ раҳбарлари йиғилиши бўлиб...

Закрыть