Саудия Арабистони 250 нафар роҳинжани депортация қилмоқчи

Саудия Арабистони 250 нафар роҳинжани депортация қилмоқчи

Саудия Арабистони 250 нафар роҳинжани Бангладешга депортация қилмоқчи. Бу ҳақда “Озод мусулмон роҳинжалар коалицияси” нодавлат ташкилоти координатори Най Сан Лвинга таянган ҳолда “Ал-Жазира” хабар тарқатди.

Лвиннинг айтишича, Саудия Арабистонидаги роҳинжаларнинг аксари истиқомат рухсатномаси олган. Шунингдек, у Жидда шаҳридаги “Шумаси” марказида сақланаётган роҳинжаларга қўпол муомала қилинаётганини таъкидлади.

“Озод мусулмон роҳинжалар коалицияси” Саудия Арабистонини роҳинжаларни депортация қилиш фикридан воз кечишга чақирди.

Айтилишича, Саудия Арабистонига 2011 йилдан кейин келган роҳинжаларга истиқомат рухсатномаси берилмаяпти.

Total Views: 480 ,

Добавить комментарий

Ёқилғи йўқлиги сабабли Ғазодаги касалхоналар ёпилмоқда

Ёқилғи йўқлиги сабабли Ғазодаги касалхоналар ёпилмоқда Ғазодаги бешта касалхонада генераторларнинг...

Закрыть