Сапар Исоқов 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Сапар Исоқов 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Бишкек иссиқлик электр марказини модернизациялашдаги коррупция ҳолати бўйича қўзғатилган жиноий иш бўйича тергов якунланди. Тергов давомида Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исоқов бошчилигидаги бир қатор мансабдор шахслар ТВЕА компанияси билан номақбул шартнома тузиб, давлатга 111 млн доллардан кўпроқ зиён етказгани маълум бўлди.      

Шу сабабли Исақов 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Шунингдек, унга Тарих музейини таъмирлашдаги коррупция ҳолати бўйича янги айблов қўйилди. Бу жиноий ишнинг тергови миллий хавфсизлик қўмитасида давом этмоқда. Тергов фикрича, бунда Исақов ва бошқа мансабдор шахсларнинг жиноий ҳаракатлари давлатга 101 млн сом (1,3 млн доллардан кўпроқ) зиён келтирган.   

Total Views: 495 ,

Добавить комментарий

Трамп шатдаунга чек қўйиш учун демократларни Вашингтонга чақирди

Трамп шатдаунга чек қўйиш учун демократларни Вашингтонга чақирди АҚШ президенти...

Закрыть