Санкциялар сабабли Россияни мингдан ортиқ немис компаниялари тарк этган

Санкциялар сабабли Россияни мингдан ортиқ немис компаниялари тарк этган

Россияга нисбатан санкциялар жорий этилганидан сўнг мамлакатни 1,3 мингта немис компанияси тарк этди. Бу ҳақда Германия иқтисодиёти шарқий қўмитаси раиси Вольфганг Бюхеле маълум қилди.

У Россияда беш йил аввал немис капитали иштирокидаги олти мингга яқин компания фаолият кўрсатган бўлса, 2018 йилда уларнинг сони 4,7 мингга тушиб қолганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, «Россияни тарк этишдан ҳеч ким манфаатдор эмас», аммо Вашингтон янги санкциялар киритадиган бўлса, бунинг оқибати қандай бўлиши мавҳум. 

«Афсуски, Украинадаги инқироз ҳалигача ҳал бўлмади, Россия ва Евроиттифоқ ўртасидаги муносабатлар эса қатор сабабларга кўра ёмонлашмоқда», деди Бюхеле.

Total Views: 393 ,

Добавить комментарий

АҚШ Тожикистон чегарачиларига $3,8 млн.га тенг ҳарбий ёрдам берди

АҚШ Тожикистон чегарачиларига $3,8 млн.га тенг ҳарбий ёрдам берди АҚШнинг...

Закрыть