Салибчи Россия ўзининг янги ишлаб чиқарган самолётларини

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Салибчи Россия ўзининг янги ишлаб чиқарган самолётларини аввал мусулмонларда синаб қўриш учун Сурия режимига топширмоқда

Ҳижрий 1439 йил 6 жумодус-соний, милодий 2018 йил 22 феврал пайшанба куни «Baladi-news» веб-сайти тарқатган хабарда бундай дейилади:

«Россия ахборот воситаларида маълум қилинишича, Россия ўзининг янги русумдаги самолётларини Россия ҳаво кучларига тақдим этишдан олдин Сурияда тажрибадан ўтказмоқда.

Россиянинг «Спутник» ахборот агентлиги Россиянинг Рекс ахборот агентлигининг мана бу сўзларини келтиради: «Суриянинг «Ҳамимим» ҳарбий базасига «Су-57» самолёти етиб келди. У билан бирга тўртта «Су-35» қирувчи самолётлари, тўртта «Су-25» қирувчи-бомбардимончи самолётлари, битта «Су-50» радарни аниқловчи ва назорат қилувчи самолёти етиб келди.

«Спутник»нинг таъкидлашича, бу ҳақда бирорта ҳам расмий манба баёнот чиқаргани йўқ. Аммо ахборот манбаларида ўтган икки кун ичида «Ҳамимим» базасига тўққизта самолёт келиб тушгани ҳақида хабарлар тарқади.

Агентликка кўра, «Су-57» самолёти Россия ҳаво кучларида ҳануз синов даврида турган ва амалий хизматга киритилмаган қирувчи самолётлар оиласига киради.

«Спутник»нинг қўшимча қилишича, «Су-57» самолёти илк парвозини 2010 йил 29 январда амалга оширган. Россия ҳаво кучларининг бешинчи авлодга мансуб айни турдаги самолётларни жорий йил ёки 2019 йилда қабул қилиб олиши кутилмоқда.

Россия Суриядаги халқ қўзғолонини бостириши учун Сурия режими кучларига чексиз ҳарбий ёрдам тақдим қилиб келмоқда. Шунингдек, Россия кучлари ҳам жангларда бевосита иштирок этиб, кўплаб шаҳар ва ҳудудларда ўзининг ҳарбий бомбардимончи самолётлари ёрдамида минглаб сурияликни қирғин қилди».

Роя газетасининг 2018 йил 28 феврал чоршанба кунги 171-сонидан

Total Views: 928 ,

Добавить комментарий

Покистон режими юрт армиясидан АҚШнинг салибчилик манфаатлари йўлида фойдаланяпти

بسم الله الرحمن الرحيم Роя газетаси: Покистон режими юрт армиясидан...

Закрыть