Садир Жапаров 24-февраль куни Россияга боради

Садир Жапаров 24-февраль куни Россияга боради

Садир Жапаров Қирғизистон президенти сифатидаги илк чет эл сафарини 24—25 февраль кунлари Россияга амалга оширади. Бу ҳақда президент аппарати ташқи сиёсат бўлими мудири Достон Дюшекеев маълум қилди, деб ёзади Kloop.

Унинг сўзларига кўра, Жапаров Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб бориб, икки томонлама ҳамкорликнинг бир қатор долзарб масалаларини, шунингдек, самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади.

Шунингдек, Қирғизистон президенти Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин, Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко ва Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, Жапаров Россия бизнес ҳамжамияти, шунингдек, Россиядаги ватандошлари ва Россияда таълим олаётган қирғизистонлик талабалар билан учрашувлар ўтказади.

Total Views: 48 ,

Добавить комментарий

Хитой ТИВ: Вашингтон ва Пекин муносабатларининг ёмонлашувига Трамп маъмурияти айбдор

Хитой ТИВ: Вашингтон ва Пекин муносабатларининг ёмонлашувига Трамп маъмурияти айбдор...

Закрыть