Россиянинг кўплаб шаҳарларида сафарбарликка қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Россиянинг кўплаб шаҳарларида сафарбарликка қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Россиядаги фаоллар «Весна» ёшлар ҳаракатининг Россия президенти Владимир Путин томонидан Украина билан урушга эълон қилинган қисман сафарбарликка қарши норозилик намойишлари ўтказиш чақириғига жавоб қайтарди. Сибир ва Узоқ Шарқда, Уралда, Твер ва Воронежда, Санкт-Петербург ва Москвада Путиннинг қарорига рози бўлмаганлар шаҳарларнинг марказий майдонларига чиқди. «Весна» ҳаракати ҳамфикрларни маҳаллий вақт билан соат 19.00 да кўчага чиқишга чақирганди.

ОВД-Инфо маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 23:00 ҳолатига кўра, 38 та шаҳарда сафарбарликка қарши намойишларда 1330 дан ортиқ одам қўлга олинган. Ушланганларнинг аксарияти Санкт-Петербургдан — 493 намойишчи, кейин — Москва (469 намойишчи) ва Екатеринбург (40 киши). Хавфсизлик кучлари айрим намойишчиларга қарши куч ишлатган.

Аввалроқ Россиянинг «Весна» мухолифат ҳаракати ва Алексей Навалний тарафдорлари Россия фуқароларини сафарбарликка қарши норозилик билдиришга чақирганди, Change.org сайтида аллақачон 250 мингдан ортиқ одам норозилик петициясини имзолади.

Москва прокуратураси шаҳар аҳолисига сафарбарликка қарши митинглар уюштирганлик, уларда қатнашганлик ёки уларга чақирганлик учун маъмурий жазолаш ва 15 йилгача қамоқ жазоси билан таҳдид қилди.

Норозилик акциялари Россиянинг 30 дан ортиқ шаҳрида бўлиб ўтди. «ОВД-Инфо» маълумотига кўра Россиянинг 38 шаҳрида 1403 киши қўлга олинган. Иштирокчилар «Путиннинг ўзини окопга!» деб ҳайқиришди, полициячиларга эса «Шармандалик!» деб бақиришди.

Total Views: 41 ,

Добавить комментарий