Россияга қарши энг кўп чекловлар киритган мамлакатлар рўйхати

Россияга қарши энг кўп чекловлар киритган мамлакатлар рўйхати

Дунёнинг 62 давлати Россия товарларига чекловлар киритган, бундан кўрилаётган йиллик зарар 6,3 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Россия иқтисодий ривожланиш вазирлигига кўра, мамлакат иқтисодиётига энг кўп Евроиттифоқ (2,4 миллиард доллар) ва АҚШ (1,1 миллиард доллар) зарар етказмоқда. Учликнинг Украина 775 миллион доллар билан якунлаб берган.

Киритилган чекловлар сони бўйича Евроиттифоқ (25), Украина (22) ва Ҳиндистон (16) етакчи бўлди. АҚШ атиги 9 та чеклов жорий этган.

Россияга қарши энг кўп чекловлар киритган мамлакатлар рўйхатидан Беларусь, Туркия, Австралия, Таиланд, Вьетнам ва Бразилия ҳам ўрин олди. Бу ҳаракатлардан асосан Россиянинг металлургия (4 миллиард доллар атрофида), қишлоқ хўжалиги (1,1 миллиард доллар) ва кимё саноати (640 миллион доллар) соҳалари азият чекмоқда.

Total Views: 540 ,

Добавить комментарий