Россияда сафарбарликка қарши норозилик намойишларига чиқиш чақириқлари янграй бошлади

Россияда сафарбарликка қарши норозилик намойишларига чиқиш чақириқлари янграй бошлади

«Весна» ёшлар демократик ҳаракати россияликларни Россия президенти Владимир Путин томонидан эълон қилинган қисман сафарбарликка қарши бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойиши чиқишга чақирмоқда.

«Минглаб рус эркаклари — оталаримиз, укаларимиз ва эрларимиз уруш гўшт майдалагичига ташланади. Улар нима учун ўлади? Оналар ва болалар нима учун кўз ёшларини тўкади? Путин саройи учунми?» — деб ёзган фаоллар чоршанба, 21 сентябр куни эрталаб ижтимоий тармоқларда.

Улар сафарбарлик эълон қилингандан сўнг, «ҳар бир хонадонга, ҳар бир оилага уруш кириб келиши», руслар эса «Россияни даҳшатли қирғинга, яккаланишга ва қашшоқликка олиб келган Путин режимининг хатоларини тузатиш учун ўлиши кераклигини» таъкидлади.

«Ҳар куни сафарбарлик зарурлиги ҳақида қичқираётган депутатлар ва амалдорлар ўзларининг иссиқ курсиларида қолади — тирик ва соғлом. Биз уларни сафарбар қилиш ва Украинага юбориш керак, деб ҳисоблаймиз — касал фантазиялари учун ўзлари ўлсин, оддий йигитларни ўлимга юбормасин», дейилади маълумотда.

Ҳаракат фуқароларни 21 сентябр, маҳаллий вақт билан соат 19:00 да Россиянинг барча шаҳарлари марказларида «Қабрларга йўқ!» деб номланган умумроссия намойишида қатнашишга чақирди. Фаоллар яқин соатларда Москва ва Санкт-Петербургда митинглар ўтказиладиган жойларни эълон қилишга, ҳудудларда эса – жойларни мустақил танлашга ва хабар беришга ваъда қилган. «Норозилик акцияси — фақат бошланиши. Ишончимиз комилки, ўлимга юбориш қарори бу ҳукумат учун охирги қарор бўлиши мумкин. Ҳозир одамлар кўчага чиқиши керак. Ҳаммаси ўз қўлимизда!» — дея қўшимча қилди улар. 

Total Views: 52 ,

Добавить комментарий

Германия ҳукумати Путиннинг сафарбарлик ҳақидаги қарорини кескин танқид қилди

Германия ҳукумати Путиннинг сафарбарлик ҳақидаги қарорини кескин танқид қилди Германияда...

Закрыть