Россияда сафарбарлик вақтидаги жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди

Россияда сафарбарлик вақтидаги жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди

Федерация кенгаши сафарбарлик вақтида ва уруш шароитида ҳарбий хизматга қарши жиноятлар учун жазони кучайтириш, шунингдек, ихтиёрий асирга тушиш ва талончилик учун жиноий жазо жорий этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Қонун, шу жумладан, ўзи хизмат қилаётган қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, буйруққа риоя этмаслик ва сафарбарлик давридаги дезертирлик учун ҳам жазони қатъийлаштиради.

Ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан бош тортганлик учун қонунга кўра уч йилгача озодликдан маҳрум этиш назарда тутилган, агар бундай бош тортиш «оғир оқибатлар»га олиб келадиган бўлса — муддат 10 йилгача бўлади. Буйруқни бажармаганлик учун ҳам шундай муддат назарда тутилган.

Қонун 20 сентябр куни, Россияда сафарбарлик эълон қилиниши арафасида шошилинч тарзда қабул қилинди. Федерация кенгаши маъқуллагач, у Владимир Путинга имзолаш учун юборилади. 

Total Views: 29 ,

Добавить комментарий

Россияда сафарбарликка қарши норозилик намойишларига чиқиш чақириқлари янграй бошлади

Россияда сафарбарликка қарши норозилик намойишларига чиқиш чақириқлари янграй бошлади «Весна»...

Закрыть