Россия ҳукумати истеъфога чиқди. Медведев бошқа лавозимга тайинланди

Россия ҳукумати истеъфога чиқди. Медведев бошқа лавозимга тайинланди

Россия ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари Дмитрий Медведев маълум қилди.

Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда у давлат раҳбарининг конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифи фонида бу қарорни тўғри деб ҳисоблашини айтган, таклиф қилинган ўзгаришлар ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти ўртасидаги мувозанатни ўзгартиришини таъкидлаган.

«Бу контекстда очиқ кўриниб турибдики, биз Россия Федерацияси ҳукумати сифатида мамлакатимиз президентига тегишли барча қарорларни қабул қилиш имкониятини тақдим этишимиз керак ва мен шу шароитда Россия конституциясининг 117-моддасига мувофиқ, Россия ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқишини тўғри бўлди деб ҳисоблайман», деган у.

Путин Медведев ҳукуматига амалга оширилган ишлар учун миннатдорчилик билдирган, «ҳаммаси ўхшамаган бўлсада» натижалардан қаноатланганини айтган, янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллангунича ўз вазифасини бажариб туришни топширган.  

У шунингдек, Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини жорий этиш ва бу лавозимни Медведевга таклиф қилиш ниятини билдирган.

«Дмитрий Анатольевич мудофаа қобилиятимиз ва хавфсизлик даражамизни ошириш нуқтайи назаридан ҳамиша бу масалалар билан шуғулланиб келган. Мен ундан келажакда айнан шу масалалар билан шуғулланишини сўрайман. Мен буни мумкин деб ҳисоблайман ва буни яқин орада амалга ошираман — Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини жорий этаман», деган Путин.

Номзод Михаил Мишустин

Россия президенти Владимир Путин Россия Федерал солиқ хизмати (ФНС) раҳбари Михаил Мишустин номзодини федерация бош вазири лавозимига таклиф этди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар қилган.

Путин Мишустин билан ишчи учрашув ўтказган ва унга бош вазир лавозимини эгаллашни таклиф қилган. Мишустин розилик билдирган.

Total Views: 90 ,

Добавить комментарий

Генерал Ҳафтар тинчлик битимини имзолаш учун вақт сўради

Генерал Ҳафтар тинчлик битимини имзолаш учун вақт сўради Ливия пойтахтидаги...

Закрыть