Россия, Туркия ва Эрон Идлибдаги гуруҳларга қарши қўшма ҳарбий амалиётлар ўтказиши мумкин

Россия, Туркия ва Эрон Идлибдаги гуруҳларга қарши қўшма ҳарбий амалиётлар ўтказиши мумкин

Россия, Туркия ва Эрон Суриянинг Идлиб вилоятида радикал гуруҳларга қарши қўшма ҳарбий амалиётлар ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди, деб хабар бермоқда Hurriyet газетаси.

«Биргаликдаги амалиётлар исталган вақтда воқеалар ривожига мос равишда ўтказилиши мумкин. Улар учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Ҳозирги чора-тадбирлар Идлиб аҳолисининг қулайлиги, бахт-саодати ва фаровонлигига қаратилган. Биз учун муҳим бўлган нарса — одамлар хавфсизлиги», — деди Эрдўған Сочидан қайтиб келгач. У ерда президент 14 февраль куни Россия ва Эрон раҳбарлари Владимир Путин ҳамда Ҳасан Руҳоний билан саммитда иштирок этди.

Идлибдаги вазият президентлар муҳокама қилган асосий масалалардан бири бўлди, дея таъкидлайди Hurriyet. Улар «Ҳаёт Таҳрир аш-Шам» ва бошқа радикал гуруҳларга қарши аниқ қадамлар қўйишга келишиб олдилар. Эрдўған айнан қандай чоралар режалаштирилганлигига аниқлик киритмади, лекин анклавда қўшма амалиётлар бўйича уч томонлама келишувни тасдиқлади. Идлибда вилоят ҳудудининг 90 фоизини назорат қиладиган ўн минглаб жангарилар яшайди.

Эрдўғаннинг қўшимча қилишича, Туркия ва Россия ҳарбийлари Идлибдаги кескинликдан холи ҳудуддаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича меморандумни амалга оширишга оид жадал иш олиб бормоқда, у ўтган йил сентябрь ойида имзоланган.

Total Views: 578 ,

Добавить комментарий

АҚШ Украинага ҳарбий мақсадлар учун 695,7 миллион доллар ажратди

АҚШ Украинага ҳарбий мақсадлар учун 695,7 миллион доллар ажратди АҚШ...

Закрыть