Россия ҳам Британияга муносиб жавоб қайтармоқчи

Россия ҳам Британияга муносиб жавоб қайтармоқчи

Россия ташқи ишлар вазирлиги Британия бош вазири Тереза Мэйнинг Россияни “жазолаш” чоралари ҳақидаги сўзларини нормал давлатлараро мулоқотнинг асосларига путур етказувчи мисли кўрилмаган қўпол иғво деб баҳолашини маълум қилди. 

Россия ташқи ишлар вазирлигида “ Британия ҳукумати ўзининг номақбул сиёсий мақсадларида бир қатор душманона чораларни эълон қилиб, муносабатларнинг янада жиддийроқ кескинлашишига, жумладан 23 нафар россиялик дипломатни Британиядан чиқариб юбришгача борганини” қатъиян қабул қилиб бўлмайдиган факт деб баҳоланиши таъкидлаб ўтилди. Британия ҳукуматининг бу қарори Англияда Россия Бош разведка бошқармасининг собиқ зобити Сергей Скрипал ва унинг қизи заҳарлангани сабабли қабул қилган. 

“Аёнки, Британия ҳукумати бу ҳодисани бир томонлама ва ношаффоф тергов қилиш усулларига бориб, навбатдаги маротаба Россияга қарши кампанияни авж олдиришга ҳаракат қилди. Албатта, бизнинг жавоб чоралар ўзини куттириб қўймайди”, деб айтилган вазирлик хабарида.

Вазир Москва британиялик дипломатларни Россиядан чиқариб юборишга тайёр эканига оид саволга жавоб берар экан, «албатта» деб жавоб қайтарган. Бундан ташқари, унинг билдиришича, Россия томони ЕИ билан ҳамкорликка тайёр бўлади, бунда шериклар «америкалик русофоб тенденциялар, жумладан санкциялар ҳамда провокацияларни тўхтатиши» талаб этилади.

«Ҳозирда Британия ҳукумати томонидан рўй бераётган хатти-ҳаракатларга қўшилиш манфаати ҳам йўқолиши керак, улар оддий одоб-ахлоқ нормаларидан ҳам ташқарига чиқмоқда», — дея қўшимча қилиб ўтди Лавров.

Total Views: 1030 ,

Добавить комментарий

АҚШ Британия қарорини қўллаб-қувватлади

АҚШ Британия қарорини қўллаб-қувватлади Оқ уй Британия ҳукуматининг россиялик 23...

Закрыть