Рим папаси илк бор Араб яриморолига ташриф буюрди

Рим папаси илк бор Араб яриморолига ташриф буюрди

3 февраль куни Рим папаси Франциск уч кунлик ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига келди. Бу ҳақда Euronews маълум қилди, дея хабар беради «Azon.uz».

Бу Рим-католик черкови раҳбарининг Араб яриморолига илк бор келиши. Францискни Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зайд Наҳайён таклиф қилган.

Католик черкови етакчиси БААда «Инсоний биродарлик» мавзусидаги халқаро динлараро конференцияда иштирок этади. 5 февраль куни эса Абу-Дабидаги «Зайд Спорт Сити» мажмуасида насронийлар ибодати бўлиб ўтади, унда 135 минг католикнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Total Views: 596 ,

Добавить комментарий

Путин Россия ракеталар бўйича битимдаги иштирокини тўхтатишини билдирди

Путин Россия ракеталар бўйича битимдаги иштирокини тўхтатишини билдирди Россия президенти...

Закрыть