Рамазон ойида Мадинадаги Масжидул-Набавийга ёш болаларнинг кириши тақиқланди

Рамазон ойида Мадинадаги Масжидул-Набавийга ёш болаларнинг кириши тақиқланди

Рамазон ойида 15 ёшдан кичик бўлган болаларнинг Мадинадаги Масжидул-Набавийнинг бинолари ва унинг ҳовлисига киришларига рухсат берилмайди. Бу тақиқ коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш учун эҳтиёт чораси сифатида жорий қилинди. Бу ҳақда ушбу масжид маъмурияти хабар берган.

Масжидул-Набавийнинг Бош раиси Рамазон ойида таровеҳ намози вақтини икки баравар қисқартирилгани, таровеҳ намозидан 30 дақиқа ўтгач масжидни ёпиш ва эътикофни (масжидда бир неча кун давомида қилинадиган ибодат)бу йил ҳам тўхтатиб туриш бўйича кўрсатма берган. Масжидул-Набавийда бундай чекловлар ўтган йилда ҳам жорий қилинганди.

Шунингдек, Масжидул-Набавийда рўзасини очишни истаганларга фақат уларнинг ўзи истеъмол қилиши учун сув ва хурмо берилади. Ифторлик пайтида овқат тарқатиш ёки одамларнинг бир жойда йиғилишларга йўл қўйилмайди. Масжид ҳовлисида саҳарлик дастурхонини ташкил қилиш ва тарқатишга ҳам рухсат берилмайди.

Total Views: 59 ,

Добавить комментарий

Иззат Омон тарафдорлари Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси олдида намойиш ўтказишди

Иззат Омон тарафдорлари Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси олдида намойиш ўтказишди 2...

Закрыть