Раим миллион яна қамоққа олинди

Раим миллион яна қамоққа олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси 18 февраль куни Раим миллион деган ном билан машҳур бўлган Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раим Матраимовни қайта қўлга олди.

Расман билдирилишича, Раим Матраимов энди ноқонуний йўл билан топилган даромадларни қонунийлаштиришда айбланмоқда.

АҚШ томонидан йирик коррупционер сифатида 2020 йилнинг 9 декабрида қора рўйхатга тиркалган Матраимов 11 февраль куни Бишкек шаҳар Биринчи Май туман суди қарори билан 260 минг сўм (3 минг доллар) миқдорида жаримага тортилиб, суд залидан озод қилинганди.

Матраимов судда коррупция бўйича барча айбловларни тан олган.

Суд Бош прокуратура Матраимов Қирғизистонга 2 миллиард сўм, тақрибан 25 миллион доллар зарар келтирган деган фаразни илгари суриб, Матраимов бу маблағни тўлиғи билан давлат ҳазинасига қайтарганини тасдиқлагани ортидан юмшоқ ҳукм чиқаргани айтилган эди.

Бироқ 14 февраль куни пойтахт Бишкекда Матраимовнинг озод этилганига қарши оммавий норозилик намойиши бўлиб ўтган.

Озодлик радиоси қирғиз ҳизмати суриштирувларида Райим Матраимов коррупциявий схема асосида Қирғизистондан камида 700 миллион долларни ноқонуний равишда чет элга олиб чиқиб кетгани айтилади.

Total Views: 61 ,

Добавить комментарий

Байден маъмурияти Эрон билан ядровий келишув бўйича музокараларга қайтишга тайёрлигини билдирди

Байден маъмурияти Эрон билан ядровий келишув бўйича музокараларга қайтишга тайёрлигини...

Закрыть