Путин ва Зеленский телефон мулоқоти ўтказишди

Путин ва Зеленский телефон мулоқоти ўтказишди

Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленский телефон мулоқоти ўтказишди. 

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, мулоқот ўтказиш ташаббуси Украина томонидан билдирилган. Песковнинг таъкидлашича, етакчилар “икки томондан ушлаб турилганлар шахсларни” қайтариш бўйича эксперт даражасидаги ишни давом эттиришга келишиб олишган.  

“Шунингдек, норманд форматида алоқаларни давом эттириш имконияти муҳокама қилинган”, деб қўшимча қилган Песков.

Украина президенти матбуот хизматида ўз навбатида суҳбатнинг асосий мавзуси “асирда ушлаб турилган ҳарбий денгизчиларни озод қилиш” бўлгани маълум қилинган.   

“Шунингдек, гап Россия ҳудудида сақланаётган Украинанинг бошқа фуқароларини қайтариш ҳақида борган”, дейилган хабарда.

Total Views: 241 ,

Добавить комментарий

Туркияга С-400 зенит-ракета мажмуаларининг илк қисмлари етказилди

Туркияга С-400 зенит-ракета мажмуаларининг илк қисмлари етказилди 10 июлда Россияни...

Закрыть