Путин ва Меркель Кремлда «Шимолий оқим — 2», Эрон ва Ливия масалаларини муҳокама қилишди

Путин ва Меркель Кремлда «Шимолий оқим — 2», Эрон ва Ливия масалаларини муҳокама қилишди

Германия федератив республикаси канцлери Ангела Меркель ва Россия президенти Владимир Путин 11 январь, шанба куни Кремлда музокаралар олиб борди. Икки давлат раҳбарининг уч соат давом этган музокараларда Ливия ва Эрондаги вазият, шунингдек, «Шимолий оқим — 2» газ қувури қурилиши муҳокама қилинди.

Хусусан, Меркель «Шимолий оқим — 2» лойиҳасини АҚШ санкцияларига қарамай давом эттириш лозимлигини таъкидлаган.

«АҚШ билан сиёсатдаги қарама-қаршиликларга қарамай ҳудудлараро санкциялар тўғри деб ҳисобламаймиз, шу сабабли ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашда давом этамиз», — деган Меркель.

Путин ўз навбатида, Россиянинг газ қувури қурилишини якунлаш ниятида экани, бу ишни хорижий ҳамкорлар ярдамида ёки уларнинг кўмагисиз ҳам амалга оширмоқчи эканини билдирди.

«Муаммо муддатларда эмас. Қурилишнинг якунланиши бир неча ойга кечикиши мумкин», — дея Владимир Путин сўзларини келтирган «Интерфакс».

Путин газ қувурининг қурилиши 2020 йил охиригача якунланиши ёки 2021 йил бошида тугашига умид қилишини айтди.

Total Views: 296 ,

Добавить комментарий

АҚШ Ироққа пулларидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилмоқда

АҚШ Ироққа пулларидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилмоқда АҚШ Ироққа...

Закрыть