Путин ўзига яна икки марта президентликка сайланиш имконини берувчи қонунни имзолади

Путин ўзига яна икки марта президентликка сайланиш имконини берувчи қонунни имзолади

Россия президенти Владимир Путин ўзига яна икки марта давлат раҳбарлигига сайланиш имконини берувчи қонунни имзолади. Ҳужжат Конституцияга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ қабул қилинди.

«РФ президентини сайлаш тўғрисида»ги қонунга кўра, бир шахс Россияда икки мартадан ортиқ президент бўлиши мумкин эмас.

Аммо бу қоида Путинга алоқадор эмас — ушбу чеклов Конституциядаги тузатишлар кучга киргунига қадар давлат раҳбари бўлиб ишлаганларга нисбатан қўлланмайди. Шу тариқа, Путиннинг президентлик қилган муддатлари «нолга» тенглашади, бу эса унга президентлик сайловларида яна номзод сифатида қатнашиш имконини беради.

Путин 2000, 2004, 2012 ва 2018 йилларда президентликка сайланганди. Энди у 2024 ва 2030 йилларда ҳам сайловда иштирок этиши мумкин. Бугун Путин томонидан имзоланган қонунда президентликка номзодлар учун янги талаблар ҳам акс этган. Номзод камида 35 ёш бўлиши, Россияда камида 25 йил яшаган бўлиши, чет эл фуқаролигига эга бўлмаслиги ёки аввал хорижда яшаш учун рухсатнома олмаган бўлиши керак.

Шу билан бирга, «муқаддам тўлиқ ёки бир қисми РФ ҳудудига қўшиб олинган давлат фуқароси бўлган» президентликка номзодларга бундай талаб қўлланмайди.

Бу эса назарий жиҳатдан 2014 йилда Россия томонидан босиб олинган Қрим фуқароси ҳам президентликка сайланиши мумкинлигини англатади.

Total Views: 98 ,

Добавить комментарий

Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазири билан учрашди 5...

Закрыть