Помпео: АҚШ ракеталар бўйича шартномадан вақтинчалик чиқади

Помпео: АҚШ ракеталар бўйича шартномадан вақтинчалик чиқади

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги шартноманинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилишини эълон қилди. Помпео бунга шартноманинг Москва томонидан бузилишини сабаб қилиб кўрсатди. Шартнома шартларига кўра, ундан чиқиш жараёни олти ой вақтни олади. 

«Россия тақиқланган ракеталарни ишлаб чиқариб ва жойлаштириб шартнома шартларини узоқ вақт давомида бузиб келди. Бу иттифоқчиларимиз ва хориждаги қўшинларимиз учун таҳдид ҳисобланади»,— дейилади Оқ уй хабарида.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам шартноманинг Россия томонидан бузилаётганини айтар экан, шундай деди: «Россия бу олти ойдан шартномага риоя қилаётганини исботлаш ёки унинг буткул бузилишига жавобгарликни олиш учун фойдаланиши керак». 

Total Views: 413 ,

Добавить комментарий

Трамп Толибон билан музокараларда «олға силжиш»лар кузатилаётганини маълум қилди

Трамп Толибон билан музокараларда "олға силжиш"лар кузатилаётганини маълум қилди АҚШ...

Закрыть